وَكَانَ يُوسُفُ لَهُ أَخٌ آخَرُ مِنْ أُمّهِ اسْمُهُ بِنْيَامِينُ.
وَكَانَ يَعْقُوبُ يُحِبُّهُمَا حُبًّا شَدِيدًا، وَكَانَ لاَ يُحِبُّ مِثْلَهُمَا أَحَدًا.
وَكَانَ الإِخْوَةُ يَحْسُدُونَ يُوسُفَ وَبِنْيَامِينَ وَيَغْضَبُونَ وَيَقُولُونَ:
لِمَاذَا يُحِبُّ أَبُونَا يُوسُفَ وَبِنْيَامِينَ أَكْثَرَ؟
وَلِمَاذَا يُحِبُّ أَبُونَا يُوسُفَ وَبِنْيَامِينَ وُهُمَا صَغِيرَانِ ضَعِيفَانِ؟
لِمَاذَا لاَ يُحِبُّنَا مِثْلَ يُوسُفَ وَبِنْيَامِينَ وَنَحْنُ شُبَّانٌ أَقْوِيَاءُ! هَذَا أَمْرٌ عَجِيبٌ.
وَكَانَ يُوسُفُ وَلَدًا صَغِيرًا فَحَكَى الرُّؤْيَا لإِخْوَتِهِ، وَغَضِبَ الإِخْوَةُ جِدًّا لَمَّا سَمِعُوا الرُّؤْيَا وَاشْتَدَّ حَسَدُهُمْ.
وَاجْتَمَعَ الإِخْوَةُ يَوْمًا وَقَالُوا: اُقْتُلُوا يُوْسُفَ أَوِ اطْرَحُوهُ أَرْضًا بَعِيدَةً.
حِينَئِذٍ يَكُونُ أَبُوكُمْ لَكُمْ خَالِصًا وَيَكُونُ حُبُّهُ لَكُمْ خَالِصًا.
قَالَ أَحَدُهُمْ: لاَ بَلْ أَلْقُوهُ فِي بِئْرٍ فِي طَرِيقٍ يَأْخُذُهُ بَعْضُ الْمُسَافِرِينَ. وَوَافَقَ عَلَيْهِ جَمِيعُ الإِخْوَةِ.
АКАЛАРНИНГ ҲАСАДИ
Юсуфнинг Бинямин исмли туғишган укаси бор эди. Яъқуб у икковини жуда яхши кўрар эди. Ҳеч кимни улардек яхши кўрмас эди. Акалар эса Юсуф ва Биняминга ҳасад қилардилар ва ғазаб билан: “Нимага отамиз Юсуф ва Биняминни биздан кўпроқ яхши кўради? Нега отамиз Юсуф ва Биняминни яхши кўради, ахир улар кичкина ва кучсиз-ку? Нега бизни Юсуф ва Биняминни яхши кўрганидек яхши кўрмайди, биз кучли йигитлармиз, бу ажойиб ишдир”, дейишар эди. Юсуф кичкина бола эди, у туш ҳақида иниларига гапириб берди. Тушни эшитишганида инилари қаттиқ ғазабланишди ва ҳасадлари яна ҳам кучайди.
Кунларнинг бирида инилар тўпландилар ва: “Юсуфни ўлдиринглар ёки узоқ ерга ташлаб келинглар. Шунда отангиз фақат сизларга меҳрда бўлади, сизларни яхши кўриши ҳам мусаффо бўлади”, дейишди. Улардан бири: “Йўқ, уни йўлдаги қудуққа ташланглар, уни баъзи йўловчилар олиб кетади”, деган эди, барча инилар шунга рози бўлишди.