بسم الله الرحمن الرحيم
ابن أخي العزيز! أراك حريصًا على القصص والحكايات، وكذلك كل طفل في سنك، تسمع هذه القصص بكل رغبة، وتقرؤها بكل رغبة، ولكني أتأسف لأني لا أرى في يدك إلا حكايات السنانير والكلاب والأسد والذئاب والقردة والدباب وعلينا العهدة في ذلك، فذلك هو الذي تجده مطبوعًا.
وقد بدأت تتعلم اللغة العربية لأنها لغة القرآن والرسول والدين. ولك رغبة غريبة في دروسها ولكني أخجل أنك لا تجد ما يوافق سنك، من القصص العربية إلا قصص الحيوانات والأساطير والخرافات. فرأيت أن أكتب لك ولأمثالك أبناء المسلمين قصص الأنبياء والمرسلين (عليهم صلوات الله وسلامه) بأسلوب سهل يوافق سنك وذوقك، ففعلت، وهذا هو الكتاب الأول من (قصص النبيين للأطفال) أهديه إليك.
وقد حاكيت فيه أسلوب الأطفال وطبيعتهم، فلجأت إلى تكرار الكلمات والجمل وسهولة الألفاظ وبسط القصّة.
وأرجو أن يكون هذا الكتاب الصغير أول كتاب يقرؤوه الأطفال في اللغة العربية ويدرسونهم في مدارسهم.
وسأتحفك إن شاء الله بقصصٍ للأنبياء ممتعة شائقة، واضحةٍ سهلة، خفيفة جميلة، ثم لا يكون فيها شيء من الكذب.
أقرَّ الله بك يا محمد عين أبويك وعمك وعين الإسلام، وأعاد بك بركات آبائك على هذا البيت وعلى المسلمين...
أبو الحسن علي الحسني الندوي
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
МУҚАДДИМА
Азиз биродаримнинг ўғли!
Мен барча тенгқурларингиз каби сизнинг ҳам қисса-ю ҳикояларга, уларни эшитиш ва ўқишга жуда-жуда қизиқишингизни кўриб турибман. Лекин, ачинарли томони шундаки, қўлингизда фақат мушук, ит, бўри, шер ва айиқ каби ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар...
Ҳа, бу биз - катталарнинг камчилигимиз. Аллоҳ хоҳласа, ушбу китобчамиз чоп этилган ҳолатда сизларга етиб боради...
Азиз ўғил-қизларим! Араб тилини таълим олишни бошладинг. Чунки у Қуръон, расул ва диннинг луғатидир. Биламан, сизларда уни ўрганишга ажойиб рағбат бор. Мен сизларнинг турли бемаза эртаклар ва ҳайвонлар ҳақидаги ҳикоялардан бошқа ўз ёшингизга муносиб қиссалар топа олмаётганингиздан хижолатдаман. Шу боис, сизга, барча мусулмон фарзандларига атаб Пайғамбарлар тарихини енгил услуб билан болалар тилида баён этишга киришдим. Қўлингиздаги ушбу китобча пайғамбарлар қиссасидан сиз азиз болаларим учун араб тилида ёзилган биринчи китобидир. Уни сенга ҳадя қиламан.
Китобни имкон қадар болалар тили ва табиатига яқин қилиб ёздим. Содда, енгил, тушунарли бўлишига, жумлаларнинг такрор-такрор келишига алоҳида эътибор бердим.
Аллоҳ хоҳласа, ўтган пайғамбарлар қиссасини енгил услуб, чиройли баён ва қизиқарли тилда сенга туҳфа қиламан. Уларда мутлақо ёлғон аралашмайди.
Эй биродаримнинг ўғилчаси – Муҳаммад! Аллоҳ сен билан ота-онанг, амакинг ҳамда ислом кўзини қувончларга тўлдирсин. Сени сабабчи қилиб ушбу хонадонга, бутун мусулмонларга оталаринг баракотларини қайтарсин!
Абул Ҳасан Али Ҳасаний ан-Надавий.