اَلْبَابُ الثَّانِى فِي التَّغْيِيرَاتِ: وَهُوَ خَمْسَةُ فُصُولٍ.
اَلْفَصْلُ الأَوَّلُ: اِعْلَمْ، أَنَّ الأَصْلَ فِي كُلِّ فِعْلٍ أَنْ يَكُونَ مُوَازِيًا لِبِنَاءِ بَابِهِ فِي عَدَدِ حُرُوفِهِ وَفِي نَوْعِ حَرَكَاتِهِ وَسَكَنَاتِهِ كَالصَّحِيحِ.
Иккинчи боб тағйиротлар (феълларнинг ўзгартириш) тўғрисида бўлиб, у бешта фаслдир.
Биринчи фасл. Билгин, ҳар бир феълдаги асл қоида ўз бобининг биносига ҳарфларининг адади, ҳаракатларининг тури ва сукунларида мувофиқ келишидир. Худди саҳиҳ (соғлом) феъл каби.
وَغَيْرُ الصَّحِيحِ قَدْ يَخْرُجُ عَنِ الْمُوَازَاةِ بِأَسْبَابٍ، وَهِيَ الْإِدْغَامُ وَالْقَلْبُ وَالتَّسْكِينُ وَالحْذْفُ.
مِثَالُ الْإِدْغَامِ، قَوْلُكَ: أَحَبَّ، فَإِنَّهُ لاَ يُوَازِي أَفْعَلَ مَعَ قِيَامِ الْمُوَازَاةِ فِي أَحْبَبَ.
وَمِثَالُ الْقَلْبِ، قَوْلُكَ: بَاعَ، فَإِنَّهُ لاَ يُوَازِي فَعَلَ مَعَ قِيَامِهَا فِي بَيَعَ.
وَمِثَالُ التَّسْكِينِ، قَوْلُكَ: يَرْمِي، فَإِنَّهُ لاَ يُوَازِي يَفْعِلُ مَعَ قِيَامِهَا فِي يَرْمِيُ.
وَمِثَالُ الْحَذْفِ، قَوْلُكَ: يَثِبُ، فَإِنَّهُ لاَ يُوَازِي يَفْعِلُ مَعَ قِيَامِهَا فِي يَوْثِبُ.
Гоҳида саҳиҳ (соғлом) феълдан бошқалари баъзи бир сабаблар туфайли саҳиҳ феълга мувофиқ бўлмай қолади. У сабаблар “идғом қилиш”, (иккилантириш) “қалб қилиш”, (бир ҳарфни бошқасига айлантириш) “сукунли қилиш” ва “ҳазф қилиш” (бирор ҳарфни тушириб юбориш)дир.
Идғомга мисол أَحَبَّ деган сўзинг. Чунки у أَحْبَبَ вазнида мувофиқ бўлиб туриши билан бирга أَفْعَلَ га ўхшаш эмас.
Қалб қилишга мисол بَاعَ деган сўзинг. Чунки бу بَيَعَ вазнида мувофиқ бўлиб туриши билан бирга فَعَلَ га ўхшаш эмас.
Сукунли қилишга мисол يَرْمِيْ деган сўзинг. Чунки у يَرْمِيُ вазнида мувофиқ бўлиб туриши билан бирга يَفْعِلُ га ўхшаш эмас.
Ҳазф қилишга мисол يَثِبُ деган сўзинг. Чунки бу ҳам يَوْثِبُ вазнида мувофиқ бўлиб туриши билан бирга يَفْعِلُ га ўхшаш эмас.