22-дарс: 4-боб, 8-фасл

Сарф · Сарф (морфология) · 105–109-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْفَصْلُ الثَّامِنُ: فِي إِلْحَاقِ نُونِ تَأْكِيدِ.

اِعْلَمْ، أَنَّ آخِرَ الْفِعْلِ لاَ يَخْل إِمَّا أَنْ يَكُونَ صَحِيحًا أَوْ مُدْغَمًا أوْ مُعْتَلاًّ فَطَرِيقُ الصَّحِيحِ وَالْمُدْغَمِ وَاحِدٌ فِي إِلْحَاقِهَا وَلِلْمُعْتَلِّ طَرِيقٌ عَلَى حِدَة.

Сакизинчи фасл: таъкид нунини феълга қўшилиб келиши борасида.

Билгин, албатта феълнинг охири ё саҳиҳ (соғлом) ё мудғам (иккилантирилган), ё муътал (иллатланган) бўлишдан холи эмас. Саҳиҳ ва мудғам феълнинг таъкид нунига қўшилиб келишидаги йўл биттадир. Иллатли феълники эса алоҳидадир.

أَمَّا طَرِيقُ الصَّحِيحِ وَالْمُدْغَمِ فَهُوَ أَنَّكَ تَقُولُ فِيمَا لَمْ يَتَّصِلْ بِهِ ضَمِيرٌ بَارِزٌ نَحْوُ: اِضْرِبَنَّ وَفِرَّنَّ مَفْتُوحًا مَا قَبْلَهَا وَفِيمَا اتَّصَلَ بِهِ الضَّمِيرُ الْبَارِزُ مَعَ الألِفِ اِضْرِبَانِّ وَفِرَانِّ وَمَعَ الْوَاوِ اِضْرِبُنَّ وَفِرُّنَّ وَالْأَصْلُ اِضْرُبُونَّ وَفِرُونَّ فَحُذِفَتِ الْوَاوُ وَجُعِلَتْ ضَمَّةٌ مَا قَبْلَهَا دَلِيلاً عَلَيْهَا وَمَعَ الْيَاءِ اِضْرِبِنَّ وِفِرِنَّ. وَالْأَصْلُ اِضْرِبِينَّ وَفِرِينَّ فَحُذِفَتِ الْيَاءُ وَجُعِلَتْ كَسْرَةٌ مَا قَبْلَهَا دَلِيلاً عَلَيْهَا وَمَعَ النُّونِ اِضْرِبْنَانِّ وَاِفْرِرْنَانِّ زِيْدَتِ الألِفُ بَيْنَ نُونِ جَمَاعَةِ النِّسَاءِ وَنُونِ التَّأْكِيدِ اِحْتِرَازًا عَنْ تَوَالِي النُّونَاتِ.

Саҳиҳ ва мудғам (иккилантирилган) феълнинг (таъкид нунига қўшилиб келишлик) йўли шуки, албатта сен бориз (кўриниб турган) замир қўшилиб келмаган феълларда охиридан олдинги ҳарфни фатҳалик қилиб айтасан.

Масалан, اِضْرِبَنَّ، فِرَّنَّ каби.

Бориз (кўриниб турган) замир “алиф” билан бирга қўшилиб келган феълларда اِضْرِبَانِّ، فِرَانِّ деб айтасан.

У “вов” билан бирга қўшилиб келганда اِضْرِبُنَّ، فِرُنَّ деб айтасан. Бунинг асли اِضْرُبُونَّ، فِرُونَّ дир.

“Вов” ҳарфи тушириб юборилди. Ундан олдинги ҳарфни “вов”га далолат қилиши учун заммалик қилинди.

Бориз замир “йа” билан бирга феълга қўшилиб келганда اِضْرِبِنَّ، فِرِنَّ деб айтасан. Бунинг асли اِضْرِبِينَّ، فِرِينَّ дир.

“Йа” ҳарфи ҳазф қилинди ва ундан олдинги ҳарф “йа” га далолат қилиши учун касралик қилинди.

У “нун” билан бирга феълга қўшилиб келганда اِضْرِبْنَانِّ اِفْرِرْنَانِّ деб айтасан. Муаннас кўплик нуни билан таъкид нуни орасига нунлар кетма-кет келишидан сақланишлик учун “алиф” зиёда қилинди.

وَأَمَّا طَرِيقُ مَا اعْتَلَّ آخِرُهُ فَهُوَ أَنَّكَ تَقُولُ فِيمَا لَمْ يَتَّصِلْ بِهِ ضَمِيرٌ بَارِزٌ اِرْمِيَنَّ وَادْعُوَنَّ وَاخْشَيَنَّ فَيَصِحُّ الْوَاوُ وَالْيَاءُ لأَنَّ سُقُوطَ اللاَّمِ فِي الْاَمْرِ كَانَ لِمَقَامِ السُّكُونِ وَهَذِهِ النُّونُ تَقْتَضِي فَتْحَةَ مَا قَبْلَهَا فَزَالَ سَبَبُ السُّقُوطِ فَصَحَّتِ اللاَّمُ وَمَعَ أَلِفِ ضَمِيرِ الاِثْنَيْنِ اِرْمِيَانِّ وَادْعُوَانِّ وَاخْشَيَانِّ.

Аммо охири иллатли бўлган феълларга (таъкид нуни қўшилиб келишининг) йўли шуки, албатта сен бориз замир қўшилиб келмаган феълларда اِرْمِيَنَّ، اُدْعُوَنَّ، اِخْشَيَنَّ деб айтасан. Бунда “вов” ва “йа” тушиб кетмайди. Чунки амр феълида “лом” баробаридаги ҳарфни тушиб кетиши сукунли бўлгани учун эди. Мана бу (таъкид) нуни эса ўзидан олдинги ҳарфни фатҳали бўлишини тақозо этади. Шунинг учун (бирор ҳарфни) тушиб кетиш сабаби ўз-ўзидан йўқолди ва “лам” баробаридаги ҳарф ўз ўрнида қолди. У иккилик замир бўлган “алиф” билан бирга феълга қўшилиб келганда эса

اِرْمِيَانِّ، اُدْعُوَانِّ، اِخْشَيَانِّ деб айтасан.

وَمَعَ الْوَاوِ اِرْمُنَّ وَادْعُنَّ كَمَا فِي اِضْرُبُنَّ وَحَرَّكْنَاهَا بِالضَّمِّ فِي اِخْشَوُنَّ لأَنَّا لَوْ أَسْقَطْنَاهَا لَمْ نَجِدْ مَا قَبْلَهَا ضَمَّةً تَدُلُّ عَلَيْهَا.

وَمَعَ الْيَاءِ اِرْمِنَّ وَادْعِنَّ كَمَا فِي اِضْرِبِنَّ وَحَرَّكْنَاهَا بِالْكَسْرِ فِي اِخْشَيِنَّ لِأَنَّا لَوْ أَسْقَطْنَا الْيَاءَ لَمْ نَجِدْ فِيمَا قَبْلَهَا كَسْرَةً تَدُلُّ عَلَيْهَا وَمَعَ النُّونِ اِرْمِيْنَانِّ وَادْعُونَانِّ وَاخْشَيْنَانِّ.

Бориз замир “вав” билан бирга феълга қўшилиб келганда اِضْرُبُنَّ даги каби اِرْمُنَّ، اُدْعُنَّ деб айтасан. اِخْشَوُنَّ даги “вов”га замма ҳаракати бердик. Чунки биз уни тушириб юборганимизда ўзидан олдинги ҳарфда “вов”га далолат қиладиган заммани топмас эдик.

У “йа” билан бирга келганда اِضْرِبِنَّ даги каби اِرْمِنَّ، اُدْعِنَّ деб айтасан. اِخْشَيِنَّ да “йа”га касра ҳаракати бердик. Чунки “йа”ни тушириб юборганимизда ўзидан олдинги ҳарфда унга далолат қиладиган касра топмас эдик.

Шунингдек, бориз замир “нун” бирга феълга қўшилиб келганда اِرْمِيْنَانِّ، اُدْعُونَانِّ، اِخْشَيْنَانِّ деб айтасан.

وَاعْلَمْ أَنَّا لَوْ تَتَبَّعْنَا جَمِيعَ الْأَقْسَامِ فِي إِلْحَاقِ نُونِ التَّأْكِيدِ يَطُولُ الْقَوْلُ وَيَتَكَرَّرُ مَا سَبَقَ ذِكْرُهُ وَمَنِ أتْقَنَ أُصُولَ التَّغْيِيرَاتِ وَتَحْقِيقَ إِلْحَاقِ الضَّمَائِرِ لَمْ يَشْتَبِهْ عَلَيْهِ شَيْءٌ فِي إِلْحَاقِ نُونِ التَّأْكِيدِ فَتَقُولُ فِي الْأَجْوَفِ مَثَلاً: دُومَنَّ، دُومَانِّ، دُومُنَّ، دُومِنَّ، دُومَانِّ، دُمْنَانِّ.

لِيَدُومَنَّ، لِيَدُومَانِّ، لِيَدُومُنَّ، لِتَدُومَنَّ، لِتَدُومَانِّ، لِيَدُمْنَانِّ، لِأَدُومَنَّ لِنَدُومَنَّ.

Билгин, албатта биз таъкид нунини (феълга) қўшишда унинг барча ақсомларини келтирганимизда эди гап чўзилиб, юқорида зикри ўтган нарса такрорланаверарди. Ким тағйирот (ўзгарувчанлик) ва замирларни (феълларга) қўшишдаги ҳақиқатни билиб олса, унинг учун феълларга таъкид нунини қўшишда бирор нарса ноаниқ бўлмайди.

Масалан, ажваф феълда دُومَنَّ، دُومَانِّ، دُومُنَّ، دُومِنَّ، دُومَانِّ، دُمْنَانِّ،

لِيَدُومَنَّ، لِيَدُومَانِّ، لِيَدُومُنَّ، لِتَدُومَنَّ، لِتَدُومَانِّ، لِيَدُمْنَانِّ، لِأَدُومَنَّ، لِنَدُومَنَّ

деб айтасан.

وَعَادَتِ الْوَاوُ لِتَحَرُّكِ اللاَّمِ بِإِلْحَاقِ النُّونِ وَتَقُولُ فِي الْمُلْتَوِي: حِيَنَّ، حِيَانِّ، حُنَّ، حِنَّ، حِيَانِّ، حِيْنَانِّ.

لِيَحِيَنَّ، لِيَحِيَانِّ، لِيَحُنَّ، لِتَحِيَنَّ، لِتَحِيَانِّ، لِيَحِيْنَانِّ، لِأَحِيَنَّ، لِنَحِيَنَّ.

وَقِسِ الْبَاقِي عَلَى مَا ذَكَرْنَاهُ.

Таъкид нуни қўшиш орқали “лом” баробаридаги ҳарф ҳаракатлангани учун ажваф “вов”и қайтиб келди.

Мултавий феълда حِيَنَّ حِيَانِّ حُنَّ حِنَّ حِيَانِّ حِيْنَانِّ،

لِيَحِيَنَّ لِيَحِيَانِّ لِيَحُنَّ لِتَحِيَنَّ لِتَحِيَانِّ لِيَحِيْنَانِّ لِأَحِيَنَّ لِنَحِيَنَّ деб айтасан.

Қолган ақсом феълларини ҳам зикр қилган феълларимизга кўра қиёслаб кўр.

قَدْ وَقَعَ الْفَرَاغُ عَنْ تَسْوِيدِ هَذِهِ الرِّسَالَةِ الْمُسَمَّاة بِالْمُعْزِي بِعَوْنِ اللهِ تَعَالَى وَتَوْفِيقِهِ فِي شَهْر 27 جُمَادِي الثَّانِي اَلْحَمْدُ لِلَّهِ أَوَّلاً وَآخِرًا.

Ушбу "ал-Муъзий" деб номланган китоб Аллоҳ таолонинг ёрдами ва тавфиқи билан 27 жумадус соний ойида ниҳоясига етди.

Аввал ва охирида Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Ушбу китобнинг таржимаси 1438 ҳижрий сана, 28 шаввол куни, мелодий 2017 йил, 22-июл куни ниҳоясига етди.