38-дарс: Исми олат

اسم آلت

Сарф · Сарф (морфология) · 49-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Исми олат – иш унинг воситаси билан бўлган нарсани билдирган исмдир.

مِفْتَاحٌ، مِكْنَسَةٌ каби.

Булардан аввалгиси очиш иши унинг воситаси билан бўлган нарса, яъни калитни, иккинчиси супуриш иши унинг воситаси билан бўлган нарса, яъни супургини англатади.

Исми олат ёлғиз сулосий мужарраддангина ясалиб, مِفْعَــلٌ، مِفْعَــالٌ، مِفْعَلَــةٌ вазнларида келади.

مِبْرَدٌ، مِفْتَاحٌ، مِكْنَسَةٌ каби.

Танбеҳ: مُـسْعُطٌ، مُـدْهُنٌ، مُنْخُـلٌ، مُـدُقٌّ، مُكْحُلَـةٌ лар қоидага хилоф ўлароқ مُفْعُلٌ،مُفْعُلَـةٌ вазнларида келади.

52-машқ. Қуйидаги исми олатларни вазнга солинг.

ميزانٌ. مِسْطَرَةٌ. مِنْشَفَةٌ. مِلْعَقَةٌ. مِنْشَارٌ. مِطْرَقَةٌ. مِنْجَلٌ. مِحْرَاثٌ. مِحَشٌّ. مِرْوَدٌ. مِسْمَعٌ. مُنْخُلٌ. مِصْبَاحٌ. مِقْلَمَةٌ. مِرْوَحَـةٌ. مِغْطَسٌ. مِرْقَاةٌ (مِرْقَيَةٌ). مِذْرَاةٌ (مِذْرَيَةٌ). مِشْرَطٌ. مِنْقَارٌ. مِحْفَظَةٌ. مِبْرَاةٌ (مِبْرَيَةٌ).