Масдар – бирор замонга далолат қилмасдан бир иш ёки бир ҳолатни билдирган калимадир. كِتَابَةٌ، نَدَامَةٌ каби.
Мана буларнинг аввалгиси ёзиш ишини, иккинчиси надомат қилгани ҳолатини билдиради. Фақат бу калимлар ёзиш ва надомат қилинган нарса қачон содир этилганини, яъни замонини англатмайди. Барча муштаққотларнинг асли масдардир.
Масдар икки турлидир:
1. Масдар мимий.
2. Масдари ғойри мимий.
Масдари мимий – сулосий мужаррад феъллардан مَفْعِـلٌ، مَفْعَـلٌ вазнларида келади. Булардан مَفْعِـل вазни мисол бўлиб, «лом»и ҳарф иллат бўлмаган ва музореъда «фо»си тушиб қоладиган феъллар учундир. مَوْعِدٌ، مَوْضِعٌ каби.
مَفْعَلْ вазни бошқалари учундир.
Сулосий мужарраддан бошқаларда исми мафъул вазнида келади. مُتَقَدَّمٌ، مُكْرَمٌ، مُسْتَخْرَجٌ каби.
Масдари ғойри мимий – сулосий мужаррадлардан жуда кўп вазнларда келиб, бир қоида остига кирмайди.
Масалан, бир бобдан бўлган турли феълларнинг масдарлари турлича бўлади.
كَتَبَ، يَكْتُبُ، كِتَابَةٌ. نَصَرَ، يَنْصُرُ، نَصْرٌ. دَخَلَ، يَدْخُلُ، دُخُولٌ. نَظَرَ، يَنْظُرُ، نَظَرٌ. شَكَرَ، يَشْكُرُ،شُكْرٌ .
Мана бу феълларнинг барчаси فَعَـلَ – يَفْعُـلُ бобидан бўлишига қарамасдан, масдарлари турлича вазнда келмоқда. Шунингдек, فَعِلَ – يَفْعَلُ бобини олиб қарасак ҳам, уларнинг масдарлари турлича келганини кўрамиз.
فَهِمَ يَفْهَمُ فَهْمٌ. شَرِبَ يَشْرَبُ شُرْبٌ. حَفِظَ يَحْفَظُ حِفْظٌ. رَكِبَ يَرْكَبُ رُكُوبٌ. سَمِعَ يَسْمَعُ سَمَاعٌ. كَبِرَ يَكْبَرُ كِبَرٌ.
Мана бунда бир хил бобдан бўлган феълларнинг масдарлари турли вазнда келган.
Сулосий мужаррадлардан бошқа ҳар бобнинг ўзини махсус масдарлари бордир.
Масалан, أفْعَلَ нинг масдари إفْعَالٌ ва اِسْتَفْعَلَ ники اِسْتِفْعَالٌ дир.
Танбеҳ-1: масдари ғойри мимий ҳеч бир қайдсиз масдар, деб юритилади.
Танбеҳ-2: бу икки масдардан ташқари «масдари синоъий», деб номланган яна бир масдар бордир. Бу масдар калиманинг охирида ташдидли « يا » билан бир « ة » зиёда қилиниши орқали ҳосил бўлади. اِنْسَانِيَّةٌ، حَجَرِيَّةٌ каби.
42-машқ. Ушбу феълларнинг масдарларини топинг.
أَخْرَجَ. عَلَّمَ. قَرَأ. كَتَبَ. ضَحِكَ. تَكَبَّرَ. مَشَى وَضَعَ. جَاءَ. طَبَخَ. سَابَقَ. اِشْتَرَى. اِحْتَرَمَ. قَالَ. سَمِعَ. كَنَسَ. يَرَى. نَـشَرَ. اِنْكَسَرَ. اِجْتَمَعَ. اِحْمَرَّ. سَقَطَ. اِرْتَاحَ. يَتَوَضَّأُ. يَتَشَارَكُ. يَغْسِلُ. اِخْشَوشَنَ. اِسْتَنْشَقَ. يَكْذِبُ. يَتَوَجَّهُ. نَظَّفَ. اِبْيَاض. اِجْلَوَّزَ. يَمْسَحُ.
43-машқ. Қуйидаги масдарларнинг феълларини топинг.
اِعْطَاءٌ. ظَنٌّ. ذَمٌّ. تَسْمِيَةٌ. وَزْنٌ. تَعْظِيمٌ. نُزُولٌ. اِنْطِلاَقٌ. تَقْدِيمٌ. نَزْعٌ. اِسْرَاجٌ. اِحْسَانٌ. اِطَاعَةٌ. اِسْتِيلاَءٌ. اِصْغِيرَارٌ. اِقْـشِعْرَارٌ. اِصْفِرَارٌ. بَرْيٌ. رَمْيٌ. خُرُوجٌ. فَهْمٌ. اِنْشِرَاحٌ. اِخْضِرَارٌ.