21-дарс: Музореъ феъли

Сарф · Сарф (морфология) · 24–25-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Музореъ феълининг маълуми ҳам 14 сийғада келади. Музореъ феълининг аввалида қўшилиб келадиган ҳарфларга «музориъат ҳарфлари», дейилади.

Музориъат ҳарфлари 4та: ا، ت، ي، ن

Музореъ феълининг маълуми қуйдагича сарфланади:

يَضْرِبُуради у бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси)
يَضْرِبَانِуради у икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси)
يَضْرِبُونَурадилар улар кўп эркаклар, келаси замонда(жамъ,музаккар,ғоибийн сийғаси)
تَضْرِبُуради у бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси)
تَضْرِبَانِуради у икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси)
يَضْرِبْنَурадилар улар кўп аёллар, келаси замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси)
تَضْرِبُурасан сен бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси)
تَضْرِبَانِурасиз сиз икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси)
تَضْرِبُونَурасизлар сизлар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси)
تَضْرِبِينَурасан сен бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси)
تَضْرِبَانِурасиз сиз икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси)
تَضْرِبْنَурасизлар сиз кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси)
أَضْرِبُураман мен бир эркак ёки бир аёл, келаси замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)
نَضْرِبُурамиз биз кўп эркаклар, ёки кўп аёллар келаси замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)

Музореъ феълининг мажҳули

Музореъ феълини мажҳул ҳолга келтириш учун феълнинг охиридан олдинги ҳарфни фатҳали ва музориъат ҳарфини заммали қилинади.

Масалан: يَـضْرِبُ – маълум феъл эди. Бу феълнинг охирги ҳарфидан олдинги ҳарф бўлган (ر) фатҳали қилинади – يَـضْرَبُ бўлади. Сўнгра музориъат ҳарфи заммали қилинади – يُضْرَبُ бўлади. Музореъ феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:

يُضْرَبُурилади у бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси)
يُضْرَبَانِурилади у икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси)
يُضْرَبُونَуриладилар улар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси)
تُضْرَبُурилади у бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси)
تُضْرَبَانِурилади у икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси)
يُضْرَبْنَуриладилар улар кўп аёллар, келаси замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси)
تُضْرَبُуриласан сен бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси)
تُضْرَبَانِуриласиз сиз икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси)
تُضْرَبُونَуриласизлар сизлар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси)
تُضْرَبِينَуриласан сен бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси)
تُضْرَبَانِуриласиз сиз икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси)
تُضْرَبْنَуриласизлар сиз кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси)
أُضْرَبُуриламан мен бир эркак ёки бир аёл, келаси замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)
نُضْرَبُуриламиз биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)