13-дарс: Мозий, музореъ, амр

ماضي مضارع أمر

Сарф · Сарф (морфология) · 14–15-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Феъл замон эътибори билан уч турлидир.

Мозий – ўтган замонда бир ишнинг ёки бир ҳолатнинг бўлишини билдирган феълдир. خَرَجَ، نَدِمَ каби.

Музореъ – ҳозирги ёки келажак замонда бир ишнинг ё бир ҳолатнинг бўлишини билдирган феълдир. يَخْرُجُ، يَنْدَمُ каби.

Амр – бир ишнинг ишланиши ёки бир ҳолатнинг бўлишининг талаб этилишини билдирган феълдир. اُخْرُجْ، اِنْدَمْ каби.

Музореъ мозийнинг олдига музораъат ҳарфлари, деб аталган ا، ت، ي، ن ҳарфларининг бири орттирилиши билан ясалади. Музораъат ҳарфи мозийси тўрт ҳарфли бўлган музореъларда заммали, бошқаларида фатҳали бўлади. Ҳарф музораъат кирганидан кейин бош ҳарфи баъзи вақт аввалги ҳаракати билан қолади. Баъзи вақт сокинли қилинади ва баъзи вақт бутунлай туширилиб юборилади. Агар мозий уч ҳарфли бўлса, сокинли қилинади. Тўрт, беш, олти ҳарфли бўлиб, ҳамза билан бошланмаса, ўз ҳолича қолдирилади. Ҳамза билан бошланадиган бўлса, ҳамза тушириб юборилади.

يَكْتُبُ، يُعَلِّمُ، يَتَشَاجَرُ، يُكْرِمُ، يَكْتَسِبُ، يَسْتَخْرِجُ шакллари каби.

Буларнинг мозийлари كَتَبَ، عَلَّمَ، تَشَاجَرَ، أكْرَمَ، اِكْتَسَبَ، اِسْتَخْرَجَ дир. Мозий уч ҳарфли бўлганда иккинчи ҳарф ўрнига кўра замма ёки фатҳа ё касра бўлади. يَكْتُبُ، يَفْهَـمُ، يَضْرِبُ каби.

Мозий уч ҳарфдан ортиқ бўлганида « تـا » зоида билан бошланган бўлса, қолган барча ҳарфларнинг ҳаракатлари шу ҳолича қолади. Зоида « تـا » билан бошланмаган бўлса, охиридаги ҳарфнинг олдидаги ҳарфи касрали қилинади.

يُعَلِّمُ، يَنْكَسِرُ، يَسْتَخْرِجُ каби.

Амр музореъдан ҳарф музораъатни олиб ташлаш орқали ясалади. عَلِّمْ، تَشَاجَرْ، تَعَلَّمْ шакллари каби.

Агар музораъат ҳарфи олиб ташланганидан кейин қолган ҳарф сокинли бўлса, бошига ҳамза келтирилади. Бу ҳамза уч ҳарфли феълларда вазндаги ъайн заммали бўлса, мазмум, фатҳали ёки касрали бўлса, максур бўлади. اُكْتُبْ، اِضْـرِبْ، اِعْلَمْ каби.

Тўрт ҳарфли феълларда фатҳа бўлади. أكْرِمْ каби.

Беш ва олти ҳарфлиларда касрали бўлади. اِنْطَلِقْ، اِسْتَخْرِجْ каби.

20-машқ. Қуйидаги феъллардан мозийнинг устига ض , музореънинг устига ع , амрнинг устига ر қўйиб ажратинг.

جَاءَ. يَعَايِنُ. اِحْرِثْ. يَزْرَعُ. اِخْتَطَفَ. يَرْمِي. يَأخُذُ. مَاتَ، اِقْرَأْ. تَعَلَّمْ. قَاتَلَ. يُكْرِمُ. يَخِيطُ. أصابَ. اِنْزِلْ. يَنْطَلِقُ. تَقَابَـلَ. اِسْتَكْتَبَ.

21-машқ. Қуйидаги феъллардан мозийларнинг музореъ ва амрга. Музореъларни мозий ва амрга, амрларни мозий ва музореъга айлантиринг.

تَقَدَّمَ. يَحْتَرِسُ. اِسْتَغْفَرَ. يَدْخُلُ. فَهِمَ. تَوَارَثَ. يَعْشَوشِبُ. تَرْجِمْ. يَتَزَلْزَلُ. يُثْمِرُ. يَرْفَعُ .

22 – машқ. Тўққизта жумла келтиринг. Буларнинг учтаси мозий, учтаси музореъ ва учтаси амр бўлсин.