14. Мабний феъллар мозий билан амрдир. Музореънинг охирида муаннас нуни ёки таъкид нуни келса, музореъ мабнийга айланади.
15. Мозийнинг бирликдаги биноси фатҳадир. فَتَحَ، فَتَحَتْ каби.
«Вов»га тугаганда дамма бўлади. فَتَحُوا каби.
نَ، تَ туташса сукун бўлади. شَرِبْنَ، شَرِبْتُ، شَرِبْتَ، شَرِبْتِ، شَرِبْتُمَا، شَرِبْتُمْ، شَرِبْتُنَّ каби.
16. Амрнинг бирликдаги биноси сукундир اِفْتَحْ، اِفْتَحْنَا каби.
Охири ҳарфи иллатли бўлган амрларнинг биноси (ҳазфи охир) охиридаги ҳарфни тушириш биландир. اِبْرِ، اِخْشَ، اُدْعُ каби.
Охирида و، ا، ى бўлган амрларнинг биноси (ҳазфи нун) нунни тушириш биландир. اِشْرَبَا، اِشْرَبُوا، اِشْرَبِي каби.
17. Таъкид нуни бўлган музореънинг биноси фатҳа, муаннас нуни туташганники эса сукундир. يَكْتُبَنَّ، يَكْتُبَنْ، يَكْتُبْنَ каби.
1-танбеҳ: 15-моддада кўрсатилган мисоллардаги فَتَحَتْ даги تْ муаннас аломатидир. شَرِبْتُمَا даги مَا тасния аломати شَرِبْتُمْ، شَرِبْتُنَّ лардаги مْ، نَّ лар жам аломати бўлганидан улар таркиб қилишда эътиборга олинмайди.
2-танбеҳ: Тасния, жамъ, ва мухотаб амрларнинг биноси «хазф нун» яъни, нунни тушган бўлиши музорининг олти мухотаб сийғасидан олинишига қарабдир.
3-танбеҳ: فِرَّ، رُدَّ каби музоъаф амрларнинг охири фатҳали бўлсада, сукунга мабний, деб саналади. Чунки бундаги фатҳа бир ҳарфни иккинчи ҳарфга идғом қилинганидан келиб чиққан. Чунки булар аслида اِفْرِرْ، اُرْدُدْ бўлган.
11-машқ. Қуйидаги феълларнинг нима нарсага мабний бўлганини кўрсатинг:
(Ушбу тариқа: جَمَعَ феъли мозий фатҳага мабний اِرْمِ феъли амр, охири ҳазф бўлгани (ҳазфи охир)га мабний.....)
جَمَعَ. اِرْمِ. اِقْرَأْ. اُقْعُدُوا. اِضْرِبَا. كُلُوا. اُكْنُسْنَ. اِنْطَلِقِي. تَكَبَّرَتْ. فَهِمْتُ. تَوَضَّأْنَا. أَطِيعُوا. يَحْتَرِمَنَّ. غَسَلْتُمْ. اِحْمَرَرْتُنَّ. اِرْضَ. تَغَدَّ.
12-машқ. Қуйидаги мўъраб феълларнинг остига бир чизиқ, мабний феълларнинг остига икки чизиқ чизинг:
لُمْتُ. وَثَبُوا. يَعِدُ. يَضَعُونَ. تَمُدَّانِ. يَأْخُذْنَ. دَحْرَجْتُمْ. عَلِّمُوا. اُنْصُرِي. اِسْتَغْفِرُوا. اِمْتَحَنْتُنَّ. كُسِرَ. يَذْبَحُ. دُحْرِجَتْ. وُسِّخَتَا. اِصْعَدَا. فِرَّ. رُدَّ. اِقْشَعِرُّوا. يَذْهَبَنَّ. يَفْهَمَنْ. اِكْفَهَرَّ. تَمَارَضْنَا. زُعْزِعَتْ. تَوَكَّلْ. اِسْتَعِينُوا.