20-дарс: Мафъулул лиажлиҳи

مَفْعُولٌ لِأَجْلِهِ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 48–49-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Қандай бир иш бажармайлик, албатта унда бир мақсад кузатилади ва унинг бир сабаби бўлади. Масалан, кулсак, унинг бир сабаби бор. Йиғласак, унинг ҳам бир сабаби бўлади. Бошқа ишлар ҳам сабабсиз қилинмайди. Ишланган ва бажарилган ишингни бирор кишига сўзлаганингда албатта, унинг сабабини айтасан.

Масалан وَقَفَ الطُّلَّابُ десак, бунда талабаларнинг оёқлари билан тик турганларини ифодалаймиз. Энди бунга, إِجْلَالًا لِلْمُعَلِّمِ ни қўшсак, талабаларнинг оёқлари билан тик турганларининг сабабини ва уларнинг нима учун бундай турганларини билдирган бўламиз.

*Маъноси: Талабалар ўқитувчини ҳурматлаш учун ўринларидан турдилар.*

58. Шу тариқа феълнинг сабабини ва нима учун ишланганини билдириш учун феъл сўнгидан келган исмга **«мафъулул лиажлиҳи»**, деб аталади. Юқоридаги мисолдаги اِجْلَالًا исми وُقُوف феълининг сабабини кўрсатганидан «мафъулул лиажлиҳи» бўлади.

**Танбеҳ**: «Мафъулул лиажлиҳ»ни билиш учун феълнинг олдига “لِمَ” (нима учун?) саволини қўйиш керак. Агар шунга жавоб бўлишга яраса, ўша исм «мафъулул лиажлиҳ» бўлади. Масалан, юқоридаги мисолдаги феълнинг олдига لِمَ қўшиб لِمَ وَقَفَ الطُّلَّابُ؟ деб савол берсак, اِجْلَالًا لِلْمُعَلِّمِ шунга жавоб бўлишга ярайди.

59-машқ. Қуйидаги жумлалардаги феълнинг остига бир чизиқ, мафъулул лиажлиҳнинг остига икки чизиқ чизинг.

زُيِّنَ البيتُ إكرامًا للضُّيُوفِ. وما أرسلناكَ اِلاَّ رحمةً للعالَمِينَ. أعطِ الْمجتهدَ جائزةً مكافأةً لَهُ. قمنا إكرامًا للقادمينَ. يَحُجُّ الناسُ طلبًا لِمَرضَاةِ اللهِ. يُكَرَّمُ العاقلُ اعتبارًا لعقلِهِ لاَ حذرًا من سخطه. الناسُ يَخافون الظَّالِمِينَ لا استجلابًا لصداقتهم بل خوفًا من أذاهُم. احترتُ إبراهيمَ وكيلا، ثِقَةً بأمانتِهِ واعتمادًا على عفَّتِهِ واحترمتُهُ مراعاةً لِفَضْلِهِ وَأَكْرَمْتُهُ سَعْيًا فِي مَرْضَاتِهِ. شَتَّانَ بَيْنَ مَنْ يُصَافِيكَ اضطرارًا إليكَ ومن يُصَادِقُكَ حُبًّا لِمَزايَاكَ. ذاب قَلْبِي شَفَقَةً على هذا الفقيرِ. لا تفعلوا الْخَيْرَ رِيَاءً. يُكَافَأُ الْمجتهدُ تنشيطًا لَهُ.

60-машқ. Қуйидаги жумлалардаги мафъулум биҳга 1 рақам, мафъулум мутлақга 2 рақам, мафъулул лиажлиҳга 3 рақам қўйиб ажратинг.

اِحفظ وطنكَ حفظًا، وصُنْهُ صَونًا قِيَامًا بِوَاجِبِهِ ورعايةً لِحَقِّهِ. يَجُوبُ الناسُ البلادَ طَلَبًا للمَكَاسِبِ. تُوضَعُ التَّمَارِينُ فِي كُتُبِ القَوَاعِدِ اختبارًا لِفِطْنَةِ التلميذِ. إذَا وَلِيتَ خدمةً، وجب أنْ تعرفَ أمورَهَا معرفةً جيدةً، وتنقادَ لِرُؤَسائكَ انقيادًا عظيمًا فِي كل ما يأمرونكَ بِهِ. عجبًا لأناسٍ، يُنكرُونَ الْحَقَّ. عرفتُ الْمسائلَ النحويةَ كُلَّ الْمعرفَةِ. وَقَفَ وقوفَ الأميرِ. التُّجَّارُ يَجُولُونَ فِي البُلدانِ الْمختلفةِ رغبةً فِي ترويجِ بَضَائِعِهِمْ ومصنوعاتِ بلادِهِمْ، فتراهم ينتقلونَ مِنْ مَحَلٍّ إِلَى آخَرَ، أَمَلًا بِالرِّبْحِ. قاتلْ هواكَ إِذَا دعاكَ لِفِتْنَةٍ. قاتل هواكَ هُناكَ كُلَّ قتالٍ.

Сўзларнинг маънолари — مَعَانِي الكَلِمَاتِ

زُيِّنَзийнатландиإِكْرَامًاҳурматланган ҳолда
مَا أَرْسَلْنَاكَсизни юбормадикمُكَافَأَةً لَهُунга мукофот бўлган ҳолда
لِلْقَادِمِينَкелувчилар учунحَجَّ، يَحُجُّ، حُجَّҳаж қилди
اِعْتِبَارًاэътиборга олганلَا حِذْرًاэҳтиёт бўлингани учун эмас
سُخْطٌҒазабلَا اسْتِجْلَابًاжалб қилиш учун эмас
أَذَاهُمْУларнинг озорлариثِقَةًишонган ҳолда
اِعْتِمَادًاсуянган ҳолдаعَلَى عِفَّتِهِунинг иффатига
مُرَاعَاةًриоя қилган ҳолдаسَعْيًاсаъй ҳаракат қилмоқ
شَتَّانَқандай фарқ бор-а?يُصَافِيكَсени софловчи
اِضْطِرَارًاмажбур бўлган ҳолдаيُصَادِقُكَсени тасдиқлайдиган
لِمَزَايَاكَхусусиятларингذَابَ، يَذُوبُ، ذُبْэриди
شَفَقَةًшафқат қилган ҳолдаيُكَافَأُмукофотланади
تَنْشِيطًاфаоллаштириш учунصُنْهُуни ҳимоя қил
قِيَامًا بِوَاجِبِهِмажбуриятларини адо қилган ҳолдаيَجُوبُсаёҳат қилади
تَمْرِينٌ، (تَمَارِينُ)Машқاِخْتِبَارًاимтиҳон қилган ҳолда
لِفِطْنَةٍФатонати, ақлиوَلِيتَбошлиқ бўлсанг
تَنْقَادُбўйин эгасанالْمَسَائِلَ النَّحْوِيَّةَнаҳв масалалари
وُقُوفَ الأَمِيرِамир тўхтаганидекيَجُولُونَайланиб юрадилар
رَغْبَةًрағбат қилган ҳолдаتَرْوِيجٌривожлантириш
بِضَاعَةٌ، (بَضَائِعُ)мато, буюм, юкمَصْنُوعَاتٌишлаб чиқарилган
فَتَرَاهُمْуларни кўрасанيَنْتَقِلُونَкўчиб юрадилар
مَحَلٌّжой, ўринأَمَلًاорзу қилган ҳолда
بِالرِّبْحِФойданиقَاتَلَ، يُقَاتِلُ، قَاتِلْкурашди
لِفِتْنَةٍфитна учунهَوَاكَҳавои нафсинг