2-дарс: Мўраб ва мабний

الْمُعْرَبُ وَالْمَبْنِيُّ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 4–5-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

3. Жумла калималардан қўшилиб ясалади, деган эдик. Жумладаги калималарнинг охирлари турлича бўлади. Бир турли калималар борки, жумладаги тартибнинг ўзгаришига қараб охири ўзгаради. Бошқа бир калималар борки, уларнинг охирлари асло ўзгармайди. Жумла тартиби бир неча турга айлантирилса ҳам у ўз ҳолича қолаверади.

Масалан: الْمُعَلِّمُ калимасини олайлик. Бу сўз бир исмдир. Энди буни жумлага киритиб қарайлик. قَامَ الْمُعَلِّمُ. رَأَيْتُ الْمُعَلِّمَ. ذَهَبْتُ إِلَى الْمُعَلِّمِ.

Маъноси: Ўқитувчи турди, ўқитувчини кўрдим, ўқитувчининг (ҳузурига) бордим.

Мана бу жумлалардаги الْمُعَلِّم калимасининг охири уч турли келган. Аввалгисида даммали, иккинчисида фатҳали, учинчисида касрали.

Энди هَذَا калимасини олайлик. Бу ҳам бир исм. Буни жумлаларга киритиб қарайлик.

هَذَا قَلَمٌ. كَسَرْتُ هَذَا القَلَمَ. كَتَبْتُ بِهَذَا القَلَمِ.

Маъноси: Бу қалам, бу қаламни синдирдим, бу қалам воситасида ёздим.

Мана бу жумлалардаги هَذَا калимаси уч жумланинг учтасида ҳам бир турли бўлди. Жумлаларнинг турлануви сабабли охири ҳеч бир ўзгармаган.

Масалан: يَقْعُدُ калимасини олайлик. Бу энди музореъ бир феъл. Буни жумлаларга киритиб қарайлик:

يَقْعُدُ التِّلْمِيذُ. التِّلْمِيذُ لَمْ يَقْعُدْ. لَنْ يَقْعُدَ التِّلْمِيذُ.

Маъноси: Ўқувчи ўтиради, ўқувчи ўтирмайди, ўқувчи ҳаргиз ўтирмайди.

Мана бундаги уч жумлада يَقْعُدُ калимаси уч турли келган. Аввалги жумлада охири даммали, иккинчисида сукунли, учинчисида эса фатҳали.

Энди قَامَ калимасини олайлик. Бу ҳам бир феъл. Энди буни турли жумлаларга киритиб қарайлик:

قَامَ التِّلْمِيذُ. مَا قَامَ التِّلْمِيذُ. هَلْ قَامَ التِّلْمِيذُ.

Маъноси: Ўқувчи турди, ўқувчи турмади, ўқувчи турдими.

Мана бунда قَامَ калимаси уч жумланинг уччаласида ҳам охири ҳеч бир ўзгармасдан бир хил келган.

4. Жумлаларда тартиб ўзгариши сабабли охири ўзгарган калима «мўъраб», деб аталади. Юқоридаги мисоллардаги الْمُعَلِّمُ، يَقْعُدُ калималари мўъраб калималардир.

Жумла тартибининг ўзгаришга қараб, охири ўзгармайдиган калимага «мабний», деб аталади. Юқоридаги هَذَا، قَامَ калималарига ўхшаш.

Танбеҳ: Ҳарф ҳеч бир вақт мўъраб бўлмай балки доимо мабний бўлади.

3-машқ. Қуйидаги жумлалардаги исмни бир устунга, феълни иккинчи устунга, ҳарфни учинчи устунга ёзиб, ажратиб чиқинг:

هَذَا تِلْمِيذٌ. جَاءَ التِّلْمِيذُ. رَأَيْتُ الْمُعَلِّمَ. مَا هَذَا. لَعِبْنَا فِي الْحَدِيقَةِ. كَتَبَ التِّلْمِيذُ الْمَكْتُوبَ. جَاءَ مَحْمُودٌ إِلَى الْمَدْرَسَةِ. أَيْنَ الْمُعَلِّمُ. ذَهَبَ صَاحِبِي كَرِيمٌ إِلَى الْمَدْرَسَةِ. صَاحَ الدِّيكُ. أُلْجِمَ الفَرَسُ. أَيْنَ تَذْهَبُ. قُرِئَ الدَّرْسُ. سُرِقَتِ السَّاعَةُ. أُرِيدُ أَنْ أَزُورَكَ. سَلِيمٌ لَمْ يَحْفَظْ دَرْسَهُ. مَا رَأَيْتُ أَحَدًا اليَوْمَ. سَأَلْتُكَ عَنْ مَسْأَلَةٍ فَلَمْ تُجِبْنِي. خَرَجْنَا مِنَ الدَّارِ.

Сўзларнинг маънолари — مَعَانِي الكَلِمَاتِ

تِلْمِيذٌ، (تَلَامِيذُ)ўқувчиلَعِبَ، يَلْعَبُ، اِلْعَبْўйнади
حَدِيقَةٌ، (حَدَائِقُ)боғ, бўстонكَتَبَ، يَكْتُبُ، اُكْتُبْёзди
جَاءَ، يَجِيءُ، جِئْкелдиمَدْرَسَةٌ، (مَدَارِسُ)мактаб
صَاحِبِيўртоғимصَاحَ، يَصِيحُ، صِحْқичқирди
دِيكٌ، (دُيُوكٌ)хўрозأَلْجَمَ، يُلْجِمُ، أَلْجِمْнўхталамоқ, жиловламоқ
ذَهَبَ، يَذْهَبُ، اِذْهَبْкетдиقَرَأَ، يَقْرَأُ، اِقْرَأْўқиди
سَرَقَ، يَسْرُقُ، اُسْرُقْўғирладиزَارَ، يَزُورُ، زُرْзиёрат қилди
حَفِظَ، يَحْفَظُ، اِحْفَظْёдладиأَحَدًاбирор киши
فَلَمْ تُجِبْنِيменга жавоб бермадингدَارٌ، (دُورٌ)ҳовли