11-дарс: Исмнинг рафъ ўринлари

مَحَالُّ رَفْعِ الإِسْمِ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 25–26-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

28. Исм олти ўринда марфуъ бўлади:

1. Фоъил.

2. Ноиби фоъил.

3. Мубтадо.

4. Хабар.

5. «Кана» ва ахавотининг исми (афъолу ноқиса).

6. «Инна» ва ахавотининг хабари (хуруфи мушаббаҳа билфеъл).

Танбеҳ: Тавобеъ яъни, эргашувчилар билан 7 хил бўлади.

29. «Кана»нинг ахавоти (издошлари) ушбу феъллардир:

كَانَ، أَصْبَحَ، أَضْحَى، ظَلَّ، بَاتَ، أَمْسَى، مَازَالَ، مَا بَرِحَ، مَا انْفَكَّ، مَا فَتِئَ، مَادَامَ، صَارَ، لَيْسَ.

30. «Инна»нинг ахавотлари ушбу ҳарфлардир:

إِنَّ، أَنَّ، كَأَنَّ، لَكِنَّ، لَيْتَ، لَعَلَّ.

26-машқ. Исм неча ўринда ва қай ўринларда марфуъ бўлади. Тўлалигича ёддан айтиб беринг:

27-машқ: «Кана»нинг ахавотларини ҳамда «инна»нинг ахавотларини тартиб билан ёддан айтиб беринг: