يُحْكَى، أَنَّ غَدِيرًا كانَ فِيهِ ثَلاثٌ مِنَ السَّمَكِ كَيِّسَةٌ وَأَكْيَسُ مِنْها وَعاجِزةٌ. وَكَانَ ذَلِكَ الْغَدِيرُ بِمَكانٍ مُرْتَفِعٍ لا يَكَادُ يَقْرَبُهُ أَحَدٌ وَبِقُرْبِهِ أَحَدٌ وَبِقُرْبِهِ نَهْرٌ جارٍ. فَاتَّفَقَ، أَنَّهُ مَرَّ بِذَلِكَ النَّهْرِ صَيَّادانِ فَأَبْصَرا الْغَدِيرَ فَتَواعَدَا أَنْ يَرْجِعا إِلَيْهِ بِشِباكِهِما فَيَصِيدا ما فِيهِ مِنَ السَّمَكِ. فَسَمِعَتِ السَّمَكاتُ قَولَهُما فَأَمَّا أَكْيَسُهُنَّ فَلَمَّا سَمِعَتْ قَوْلَهُما ارْتابَتْ بِهِما وَخَافَتْ مِنْهُما فَلَمْ تُعَرِّجْ عَلَى شَيءٍ حَتَّى خَرَجَتْ مِنَ الْمَكانِ الَّذِي يَدْخُلُ فِيهِ الْماءُ مِنَ النَّهْرِ إلَى الْغَدِيرِ فَنَجَتْ بِنَفْسِها. وَأَمَّا الْكَيِّسَةُ الأُخْرَى فَإِنَّها مَكَثَتْ مَكانَها وَتَهاوَنَتْ فِي أَمْرِها حَتَّى جاءَ الصَّيَّادانِ.
فَلَمَّا رَأَتْهما وَعَرَفَتْ ما يُرِيدانِ ذَهَبَتْ لِتَخْرُجَ مِنْ حَيْثُ يَدْخُلُ الْماءُ. فَإِذا بِهِما قَدْ سَدَّا ذَلِكَ الْمَكانَ. فحينَئِذٍ قالَتْ: فَرَّطْتُ وَهَذهِ عاقبَةُ التفريطِ، فَكَيْفَ الْحِيلَة عَلَى هذا الْحالِ وَقَلَّما تَنْجَحُ حيلَةُ العَجَلَةِ. غَيْرَ أَنَّ الْعاقِلَ لا يَقْنُطُ مِنْ مَنافعِ الرَّأْيِ وَلا يَيْأَسُ عَلَى حالٍ وَلا يَدَعُ الرَّأْيَ وَالإجْتِهادَ. ثُمَّ إِنَّها تَمَاوَتَتْ فَطَفَتْ عَلَى وَجْهِ الْماءِ مُنْقَلِبَةً عَلَى ظَهْرِها تارَةً وَتارَةً عَلَى بَطْنِها. فَأَخَذَها الصَّيَّادانِ وَظَنَّاها مَيْتَةً فَوَضَعاها عَلَى الأَرْضِ بَيْنَ النَّهْرِ وَالْغَدِيرِ فَوَثَبَتْ إلَى النَّهْرِ وَنَجَتْ. وَأَمَّا الْعاجِزَةُ فَلَمْ تَزَلْ فِي إِقْبالٍ وَإِدْبارٍ حَتَّى صِيْدَتْ.
Луғатларнинг маънолари — مَعَانِي الْمُفْرَدَات
| كَيِّسَةٌ | чаққон |
| أَكْيَسُ | ундан ҳам чаққанроқ |
| تَواعَدَ، يَتَوَاعَدُ، تَوَاعَدْ، تَوَاعُدٌ | ваъдалашмоқ |
| اِرْتَابَ، يَرْتَابُ، اِرْتَبْ، اِرْتِيَابٌ | ғулғулага тушмоқ, шубҳаланмоқ |
| لَمْ تُعَرِّجْ عَلَى شَيءٍ | бирор нарсага қайрилиб қўймади |
| تَهاوَنَ، يَتَهَاوَنُ، تَهَاوَنْ، تَهَاوُنٌ | диққат эътиборсиз бўлмоқ |
| تَفْرِيطٌ | эътиборсизлик |
| قَنُطَ، يَقْنُطُ، اُقْنَطْ، قُنُوطٌ | умидсиз бўлиш, саросимага тушиш |
| لا يَدَعُ | тарк қилмайди |
| طَفَا، يَطْفُو، اُطْفُ، طُفُوٌّ | сувнинг устига чиқиб қолмоқ |
| مُنْقَلِبَةٌ | ағдарилган ҳолда |
| الْعاجِزَةُ | ожиз, нотавон |
25-дарс — Икки овчи ва балиқлар
Ҳикоя қилинишича, бир кўл бўлиб, унда учта балиқ яшарди. Бири зийрак, иккинчиси зийракроқ ва учинчиси ожиз эди. У кўл баландда жойлашганидан унга ҳеч ким яқин келмаганди. Унинг ёнидан оқиб ўтадиган анҳор ҳам бор эди. Иттифоқо, шу дарё ёнидан икки овчи ўтаётиб кўлни кўриб қолдилар ва қармоқларини олиб келиб, ундаги балиқларни овлашга ваъдалашдилар. Балиқлар уларнинг сўзини эшитди. Уларнинг энг зийраги овчиларнинг гапини эшитган заҳотиёқ улардан шубҳаланиб, қўрқиб, ҳеч нарсага қарамасдан шу кўлга анҳордан кираётган сув орқали чиқиб кетди ва нажот топди. Бошқа зийраги эса, ўз ўрнида қолиб, овчилар келгунга қадар ишига бепарво бўлди. Овчиларни кўргач, улар нима мақсадда келаётганларини билди ва сув кираётган жойдан чиқиш учун борса, овчилар сув кираётган тешикни беркитиб улгурганларини кўрди. У: "Сусткашлик қилдим, бу сусткашлигим оқибати. Бу ҳолда қандай ҳийла қилиш мумкин? Шошқолоқнинг ҳийласи камдан-кам фойда беради. Лекин оқил, фойдали фикрлардан умидсиз бўлмайди, ҳеч бир ҳолда ҳам ноумидликка тушмайди, тиришқоқликни ва фикрлашни ташламайди", деди-да, ўзини ўликка солди ва сув юзасига гоҳ орқаси, гоҳ қорни билан айланиб чиқиб қолди. Овчилар уни ўлик деб ўйлаб анҳор билан кўлнинг ўртасидаги ерга ташлади. Балиқ бир сакраб анҳорга тушди ва қутилиб қолди. Ожиз балиқ эса у ёқдан бу ёққа бориб келавериб охири қўлга тушди.