22-дарс: Айиқ

اَلدُّبُّ

Қироат · Чтение · 43–46-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلدُّبُّ حَيَوانٌ وَحْشِيٌّ يَكْثُرُ وُجُودُهُ فِي أُوروبَّا وَآسِيَّا وَأمْرِيكَا. وَهُوَ يُحِبُّ السُّكْنَى فِي الأَماكِنِ الْبارِدَةِ. وَلِذَلِكَ يَكْثُرُ وُجُودُهُ فِي الأَقْطارِ الشّماليةِ. وَالَّذِي يُوجَدُ فِي الأَقْطارِ الْمُعْتَدِلَةِ مِنْ أُوروبَّا يَسْكُنُ الْغاباتِ والْجِبالَ الْمُغَطَّاةَ بِالثَّلْجِ.

وَهُوَ خَمْسَةُ أَنْواعٍ: الأَسْوَدُ وَالأَبْيَضُ وَالأَحْمَرُ وَالْقاتِم وَالرَّمادِيُّ. وَهَذِهِ الأَنْواعُ مُتَشابِهةٌ فِي الشَّكلِ والطِّباعِ وإِنِ اخْتَلَفَتْ فِي الْمَعِيشَةِ. وَهُوَ يَقْتاتُ بِالنَّباتِ والْحُبُوبِ والْفَواكِهِ. وَلاَ يأكُلُ اللَّحْمَ إِلاَّ عِنْدَ ماَ يَشْتَدُّ عَلَيهِ الْجُوعُ، وَحِينَئِذٍ يَكُونُ مُفْتَرِسًا فَيَهْجُمُ عَلَى النَّاسِ والْبَهائِمِ كَالثَّعْلَبِ وَالذِّئْبِ وَغَيْرِهِما.

وَهُوَ يُحِبُّ الْعَسَلَ كثيرًا، فَيَقْصُدُ الْخَلايا الْمَوْجُودَةَ فِي الْغابَةِ فَيَضْرِبُها بِرِجْلِهِ فَيَنْهالُ عَلَيْهِ الْعَسَلُ فَيَأْكُلُهُ. وَهُوَ لا يُبالِي بِلَسْعِ الْنَّحلِ، لأنَّ صُوفَهُ الْكَثِيفَ يَمْنَعُ تَأْثِيرَهُ فِيهِ وَإِذا لَمْ يَتَمَكَّنْ مِنْ إِدْخالِ فَمِهِ فِي الْخَلِيَّةِ يُدْخِلُ قائِمَتَهُ الأَمامِيَّةَ فِيها وَيُخْرِجُها فَيَلْعَقُ ما عَلَيْها. وَللنَّاسِ حيَلَةٌ فِي التَّخَلُّصِ عَنْ شَرِّهِ وَهِيَ أَنَّهُمْ يَرْبِطُونَ الْخليَّةَ فِي جِذْعِ الشَّجَرَةِ وَيُعَلِّقُونَ تَحْتَها خَشَبَةً ضَخْمَةً، فَإِذا رَقِيَ الدُّبُّ فِي الشَّجَرَةِ لِيَأْكُلَ الْعَسَلَ ضَرَبَتْهُ الْخَشَبَةُ فِي رَأْسِهِ فَمَنَعَتْهُ عَنِ الْوُصُولِ إلَى الْخَلِيَّةِ.

وَالدُّبُّ يَمْكُثُ أَكْثَرَ الشِّتَاءِ فِي وِجارِهِ وَيَقْتَاتُ بِما جَمَعَ مِنَ النَّباتِ فِي فَصْلِ الصَّيْفِ. فَإِذا نَفِدَ يَتَغَذَّى بِما فِيهِ مِنَ الْوَدَكِ الَّذِي يَذُوبُ شَيْئًا فَشَيْئًا. وَلِذَلِكَ يَخْرُجُ الدُّبُّ مِنْ وِجَارِه الرَّبِيعِ هَزِيلاً. وَطُولُ الدُّبِّ الْعادِيِّ خَمْسُ أَقْدامٍ. وَلَهُ عَينانِ صَغِيرَتانِ وَذَنَبٌ قَصِيرٌ. وَنَظَرُهُ حادٌّ وَحَاسَّةُ الشَّمِّ فِيهِ قَوِيَّةٌ. وَهُوَ سَرِيعُ الْحَرَكَةِ يَتَسَلَّقُ الأَشْجارَ بِسُهُولَةٍ رَغْمًا عَنْ ضَحامَةِ جِسْمِهِ. وَلَهُ مَقْدِرَةٌ عَلَى السِّبَاحَةِ، وَيَقِفُ عَلَى رِجْلَيْهِ زَمَنًا يَسِيرًا. وَلَهُ فِطْنَةٌ وَذَكاءٌ يَقْبَلُ الدَّجْنَ وَالتَّعْلِيمَ وَلاَ سِيَّما إِذا صِيدا صَغِيرًا. وَهُوَ يُصَادُ لِلْحُصولِ عَلَى جِلْدِهِ الَّذِي يُصْنَعُ مِنْهُ الْفِراءُ وَشَحْمِهِ الَّذِي تُعالجُ بِهِ الأَمْراضُ الْعَصَبِيَّةُ.

وَبَعْضُ النَّاسِ يَأْكلُونَ لَحْمَهُ. وَيَصِيدُهُ الصَّيَّادُونَ حَيًّا بِطَرِيقَةٍ غَرِيبَةٍ، وَهِيَ أَنَّهُمْ يَحْفِرُونَ فِي طَرِيقِهِ حُفْرَةً وَيُغَطُّونَها بِفُروعِ الأَشْجارِ فَيَسْقُطُ عَلَيْها الثَّلْجُ وَيُغَطِّيها. فَعِنْدَما يَمُرُّ عَلَيْها الدُّبُّ يَسْقُطُ فِيها فَيُمْسِكُونَهُ بِوَضْعِ سِلْسِلَةٍ فِي رَقَبَتِهِ.

وَالدُّبُّ الأَبْيَضُ يَسْكُنُ الْجِهاتِ الشِّمالِيَّةَ حَيْثُ يَشْتَدُّ الْبَرْدُ وَيَجْمَدُ الْماءُ حَتَّى فِي الفَصْلِ الصَّيْفِ. وَهُوَ يُحِبُّ السُّكْنَى فِي شَواطِىءِ الْبَحْرِ وَيَتَغَذَّى منْ سَمَك الْبَحْرِ وَالْحَيَوانِ الْمَعْروفِ بِاسْمِ الْفُقْمَةِ. وَهُوَ لا يُبالي بِالْبَرْدِ الْقارِسِ، لأنَّ صُوفَهُ كَثِيفٌ جِدًّا يَمْنَعُ وُصولَ الْبَرْدِ إِلَيْهِ. وَهُوَ ماهِرٌ فِي السِّباحَةِ فَيَسْبَحُ منْ جليد إلَى جَلِيدٍ فِي طَلَبِ الْفَرِيسَةِ . فَإِذا حَلَّ بِهِ التَّعَبُ رَكِبَ قِطْعَةَ جَلِيدٍ حَتَّى يَصِلَ إلَى الْبَرِّ. وَكَثِيرًا ما يَذُوبُ الثَّلْجُ قَبْلَ وُصُولِهِ إلَى الشَّاطِيءِ فَيَفْرَقُ وَيَكُونُ غَنِيمَةً بارِدَةً لِلصَّيَّادِينَ الَّذِينَ يَبْحَثُونَ عَنْهُ فِي الْبَحْرِ لِلْحُصُولِ عَلَى جِلْدِهِ.

وَإِذا اشْتَدَّ عَلَى الدُّبِّ الأَبْيَضِ الْجُوعُ يَسُوءُ خُلُقُهُ جِدًّا فَلاَ يَلْقَى أَحَدًا إِلاَّ وَثَبَ عَلَيه وَحَطَّمَهُ. وَفِي الصُّورَةِ الْمَوْضُوعَةِ فِي هَذَا الدَّرْس تَرَى ثَلاثَةَ أَدْبابٍ قَدْ تَعَلَّقَتْ بِالْقارِبِ وَتُرِيدُ أَنْ تَفْتَرِسَ رُكَّابَهُ الَّذِينَ يُدافِعُونَ عَنْ أَنْفُسِهِمْ بِالْمَجاذِيفِ.

Луғатларнинг маънолари — مَعَانِي الْمُفْرَدَات

قُطْرٌ، (أَقْطَارٌ)ўлка, юрт
الْمُغَطَّاةُўралган
الْقاتِمтим қора
الرَّمادِيُّкулранг
مُتَشابِهةٌўхшаш
الطِّباعُтабиат
اِقْتَاتَ، يَقْتَاتُ، اِقْتَتْ، اِقْتِتَاتٌозуқаланади
خَلِيَّةُ، (خَلاَيَا)асалари уяси
اِنْهَالَ، يَنْهالُ، اِنْهَلْ، اِنْهِلاَلٌтўкилмоқ
لَسَعُ، يَلْسَعُ، اِلْسَعْ، لَسْعٌчақмоқ
قائِمَتَهُ الأَمامِيَّةَолд оёқлари
عَلِقَ، يَلْعَقُ، اِعْلَقْ، عُلُوقٌяламоқ
رَقِيَ، يَرْقَى، اِرْقِ، رَقْيٌкўтарилмоқ
وِجَارٌ، (أَوْجِرَةٌ)уя
الْوَدَكُёғ, мой
هَزِيلٌозғин
حَاسَّةُ الشَّمِّҳис билиш хусусияти
رَغْمًا- га қарамасдан
ضَحامَةٌбаҳайбат, улкан
الدَّجْنُқўлга ўргатилиш
فَرْوٌ، (فِرَاءٌ)мўйна
يُغَطُّونَهاўраб қўяди
الْفُقْمَةُтюлень (сут эмизувчи ҳайвони)
الْقارِسُизғирин
جَلِيدٌмуз
ساءَ خُلُقُهُхулқи ёмонлашади
البَرُّҚуруқлик
فَرْعٌшох

22-дарс — Айиқ

Айиқ ваҳший ҳайвонлардан бўлиб, у Европа, Осиё ва Америкада кўп учрайди. У совуқ жойларда яшашни яхши кўради. Шунинг учун улар шимолий мамлакатларда кўп бўлади. Европанинг мўътадил ўлкарида топиладиган айиқлар ўрмонларда ва қор билан қопланган тоғларда яшайди. Унинг 5 хил тури бўлиб; қора, оқ, қизил, тим қора ва кулранг. Айиқларнинг бу турлари яшаш шароитлари турлича бўлсада табиатан ва шаклан бир-бирига ўхшайди. У ўсимликлар, дон-дун ва мевалар билан озуқаланади. У гўшт емайди, лекин қаттиқ оч қолгандагина ейди. У очлигида ов қилувчи ҳайвонга айланиб, инсонлар, тулки, бўри ва бошқа ҳайвонларга ҳужум қилади. У асални жуда яхши кўради, ўрмондаги асалариларни уяларига бориб, оёғи билан уни тепади, асал қуйилиб оқади сўнг уни ейди. У асалариларнинг чақишига эътибор бермайди, чунки унинг қалин юнги унга таъсир қилишдан маън қилади. Агар асаларининг инига тумшуғини тиқишнинг иложи бўлмаса, олд оёғини инга киргизади ва чиқариб, қўлига ёпишган асални ялайди. Унинг ёмонлигидан халос бўлиш учун одамларнинг бир ҳийласи бор. У ҳийла асалари уясини дарахт шохига боғлайдилар ва унинг тагига катта ўтинни осиб қўядилар. Айиқ асал ейиш учун дарахтга тирмашганда ўтин унинг бошига урилиб уни асалари уясига етишдан қайтаради.

Айиқ қишнинг кўп қисмини уясида ўтказади. Ёз фаслида эса тўплаган ўсимликлар билан озуқаланади. Агар озуқаси тугаса баданидаги ёғнинг оз- оздан эриши ҳисобига қувватланади. Шунинг учун баҳорда инидан чиққан айиқ озғин бўлади. Ўртача айиқнинг узунлиги 5 қадамдир. Унинг кичик икки кўзи ва қисқагина думи бор. Унинг назари ўткир ва ҳид сезиш аъзоси жуда кучли. У жуда ҳаракатчан ва жасади йўғон бўлишига қарамай дарахтларга осонлик билан осила олади. У сузишга ҳам қодир. Икки оёқда бироз муддат тик тура олади, у ақлли ва зийрак бўлиб, уни ёшлигидан овлаб келинган бўлса хонакилаштириш ва унга таълим бериш жуда осон. Уни терисидан пўстин тикиш ва ёғидан асабий касалликларни муолажа қилиш учун овланади. Баъзи инсонлар унинг гўштини истеъмол қилади. Овчилар ажойиб йўл билан уларни тириклай овлашади. Уларни йўлига чуқур қазиб устига шох ташлаб қўйишади, сўнг шохларни устига қор ёғиб беркилади. Айиқ унинг устидан ўтаётган пайтда унинг ичига йиқилади ва бўйнига занжир солиб тутадилар. Оқ айиқ совуқ қаттиқ бўладиган ҳатто ёзда суви музлайдиган шимолий музликларда яшайди. У денгиз қирғоғида яшашни ёқтиради ва денгиз балиғи ва фуқма (туленлар) номли ҳайвонлар билаn озиқланади. У қаттиқ совуққа ҳам этибор бермайди, чунки қалин юнги совуқ унга етишидан тўсади. У сузишда жуда моҳир. Бир муз парчасидан иккинчи муз парчасигача ов талабида суза олади. Агар чарчаса қуруқликка етгунча муз парчасига миниб олади. Кўпинча қирғоққа етишидан олдин муз эриб кетади ва унинг терисини қўлга киритиш учун қидириб юрган овчиларга тайёр ўлжа бўлади. Агар оқ айиқ қаттиқ оч қолса унинг хулқи ёмонлашади. Кимни учратсa устига ташланиб майдалаб ташлайди. Бу дарсликда қўйилган суратда ўзларини эшкаклари билан ҳимоя қилаётган қайиқдаги одамларни ов қилишга уринаётган учта айиқни кўрасиз.