15-дарс: Кисро ва деҳқон

كِسْرَى وَالْفَلاَّحُ

Қироат · Чтение · 33–34-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَقَفَ كِسْرَى عَلَى فَلاَّحٍ يَغْرِسُ نَخْلاً وَقَدْ طَعَنَ فِي السّنِّ. فَقالَ لَهُ مُتَعَجِّبًا مِنْهُ: أَيُّها الشَّيْخُ، أَتُؤَمّلُ أنْ تَأْكُلَ مِنْ ثَمَرِ هَذا النَّخْلِ وَهُوَ لاَ يَحْمِلُ إلاَّ بَعْدَ سِنِينَ كَثِيرَةٍ وَأَنْتَ قَدْ فَنِيَ عُمْرُكَ. فَقالَ: أَيُّها الْمَلِكُ، غَرَسُوا وَأَكَلْنا وَغَرَسْنا فَيَأْكُلُونَ. فَقالَ مُتَعَجّبًا مِنْ كَلامِهِ: زِه، وَأَعْطَى الْفَلاَّحَ أَلْفَ دِينارٍ. فَأَخَذَها وَقالَ: أَيُّها الْمَلِكُ، مَا أَعْجَلَ مَا أَثْمَرَ هَذا النَّخْلَ. فَاسْتَحْسَنَ كِسْرَى ذَلِكَ وَقالَ: زِهْ، وَأَعْطاهُ أَلْفَ دِينارٍ أُخْرى فَأَخَذَها وَقَالَ: أَيُّهَا الْمَلِكُ، وَأَعْجَبُ مِنْ كُلِّ شَيءٍ أَنَّ النَّخْلَ أَثْمَرَ فِي السَّنَةِ مَرَّتَيْنِ. فَاسْتَحْسَنَ كِسْرَى ذَلِكَ وَقالَ: زِهْ، فَأَعْطَاهُ أَلْفَ دِينارٍ أُخْرَى ثُمَّ تَرَكَهُ وَانْصَرَفَ.

Луғатларнинг маънолари — مَعَانِي الْمُفْرَدَات

كِسْرَىфорс подшоҳларининг лақаби
وَقَدْ طَعَنَ فِي السِّنِّуни ёши улғайганини айблади
مُتَعَجِّبًاтаажжубланган ҳолда
أَتُؤَمِّلُўйлайсанми?
لاَ يَحْمِلُмевани кўтармайди, тугмайди
فَنِي، يَفْنَى، اِفْنِ، فَنَاءٌадо бўлмоқ, йўқ бўлмоқ
غَرَسَ، يَغْرِسُ، اِغْرِسْ، غَرْسٌкўчатни экмоқ, ўтқазмоқ
زِهажабланганда айтилади (форсча сўз)
مَا أَعْجَلَ مَا أَثْمَرَ هَذا النَّخْلَушбу хурмо мунча тез ҳосил берди
اسْتَحْسَنَ، يَسْتَحْسِنُ، اِسْتَحْسِنْ، اِسْتِحْسَانٌмаъқуллади

15-дарс — Кисро ва деҳқон

Эрон подшоси Кисро хурмо кўчати экаётган ёши катта деҳқон олдида тўхтади ва унинг ишидан таажжубланиб:

- “Эй отахон, сенинг умринг фоний бўлса бу хурмо кўп йиллардан кейин мева беради, бунинг мевасидан ейишга умид қиласанми?” деди. Отахон:

-“Эй шоҳим, экдилар едик, экдик ейдилар”, деди. Шоҳ бу сўздан таажжубланиб во ажаб! деди ва деҳқонга 1000 динор берди. Деҳқон уни олди ва шоҳга қараб:

- “Эй шоҳим, бу хурмо жуда тез ҳосил берди-я?!”, деди. Шоҳ унинг гапларига тасанно айтиб, вооҳ! деди. Яна унга 1000 динор берди. Деҳқон уларни олди ва шоҳга қарата:

- “Эй шоҳим, ҳаммасидан ҳам ажабланарлиси шуки, бу хурмо бир йилда икки марта ҳосил берди”, деди. Шоҳ унинг гапларига тасанно айтди ва қойил қолиб, яна 1000 динор бериб, уни тарк қилди ва ўз йўлида давом этди.