يُحْكَى، أَنَّ غَدِيْرًا كَانَ عِنْدَهُ عُشْبٌ وَكَانَ فِيْهِ بَطَّتَانِ. وَكَانَ فِي الْغَدِيْرِ سُلَحْفَاةٌ بَيْنَهَا وَبَيْنَ الْبَطَّتَيْنِ صَدَاقَةٌ. فَاتَّفَقَ أَنْ غِيْضَ ذَلِكَ الْمَاءُ. فَجَاءَتِ الْبَطَّتَانِ لِوَدَاعِ السُّلَحْفَاةِ وَقَالَتَا: السَّلاَمُ عَلَيْكِ، فَإِنَّنَا ذَاهِبَتَانِ عَنْ هَذَا الْمَكَانِ لأَجْلِ نُقْصَانِ الْمَاءِ عَنْهُ. فَقَالَتْ: إِنَّمَا يَبِيْنُ نُقْصَانُ الْمَاءِ عَلَى مِثْلِي الَّتِي كَأَنِيّ السَّفِيْنَةُ لاَ أَقْدِرُ عَلَى الْعَيْشِ إِلاَّ بِالْمَاءِ. فَأَمَّا أَنْتُمَا فَتَقْدِرَانِ عَلَى الْعَيْشِ حَيْثُ كُنْتُمَا فَاذْهَبَا بِي مَعَكُمَا. قَالَتَا: نَعَمْ. قَالَتْ: كَيْفَ السَّبِيْلُ إِلَى حَمْلِي. قَالَتَا: نَأْخُذُ بِطَرَفَي عُودٍ وَتَقْبَضِيْنَ بِفِيْكِ عَلَى وَسَطِهِ وَنَطِيْرُ بِكِ فِيَ الْجَوِّ. وَإِيَّاكِ إِذَا سَمِعْتِ النَّاسَ يَتَكَلَّمُونَ أَنْ تَنْطِقِي. ثُمَّ أَخَذَتَاهَا فَطَارَتَا بِها فِي الْجَوِّ. فَقَالَ النَّاسُ: عَجَبٌ سُلَحْفَاةٌ بَيْنَ بَطَّتَيْنِ قَدْ حَمَلَتَاهَا. فَلَمَّا سَمِعَتْ ذَلِكَ قَالَتْ: فَقَأَ اللهُ أَعْيُنَكُمْ أَيُّهَا النَّاسُ. فَلَمَّا فَتَحَتْ فَاهَا بِالنُّطْقِ وَقَعَتْ عَلَى الأَرْضِ فَمَاتَتْ.
Қуйидаги сўзларни араб тилига ўгиринг:
Ёлғон гапиришдан сақлан. Бу қишлоқда тура олмайман. Анҳорнинг суви камайди. Эй дўстим, мени ўзингиз билан боқчага олиб боринг. Фотиҳа сурасини ўқидим. У намозни доимий ўқийди. Қуён тез чопадиган ҳайвон. Ялқовни тарк қилинг. Ҳеч кимга адоват сақлама. Балиқнинг барча тури фақат сувда яшай олади.
Луғатларнинг маънолари — مَعَانِي الْمُفْرَدَات
| غَاضَ، يَغِيضُ، غِضْ، غَيْضٌ | озаймоқ, камаймоқ |
| وَدَاعٌ | хайрлашмоқ |
| بَانَ، يَبِيْنُ، بِنْ، بَيَانٌ | равшан бўлмоқ |
| حَيْثُ كُنْتُمَا | қаерда бўлсангиз ҳам |
| كَيْفَ السَّبِيْلُ | қандай йўл бор |
| طَرَفيَ | икки томони |
| أَنْ تَنْطِقِي | гапирмоқликдан |
| فَقَأَ، يَفْقَأُ، اِفْقَأْ، فَقْءٌ | кўзини ўйиб олмоқ |
57-дарс — Тошбақа ва икки ўрдак
Ҳикоя қилинишича, ўтзор бўлган бир кўлда иккита ўрдак бор эди. Кўлда тошбақа ҳам бўлиб, у ва икки ўрдак орасида дўстлик алоқаси бор эди. Иттифоқо, кўлнинг суви камайиб кетди. Икки ўрдак тошбақа билан хайрлашиш мақсадида келиб: "Ассалому алайкум! Биз бу жойдан сув камайиб кетгани учун кетмоқдамиз", дейишди. Шунда тошбақа: "Худди кемага ўхшаган мен кабиларга сувнинг камайиши билинади. Чунки мен фақат сувдагина яшай оламан. Сизлар қаерда бўлсангиз ҳам яшашга қодирсизлар, шунинг учун мени ҳам ўзингиз билан олиб кетинглар", деди. Улар: "Хўп" дейишди. Тошбақа: "Мени кўтаришнинг қандай йўли бор", деса, икки ўрдак: "Биз таёқнинг икки тарафидан ушлаймиз, сен эса унинг ўртасидан ушлайсан ва сен билан ҳавода учамиз. Сен одамларнинг гаплашишларини эшитсанг гапиришдан ҳазир бўл", деб сўнгра уни олиб, у билан ҳавода учдилар. Одамлар: "Ажабо! Тошбақани икки ўрдак ўрталарида кўтариб олишибди", дейишди. Тошбақа буни эшитгач: "Эй одамлар! Аллоҳ кўзларингизни ўйиб олсин", деб оғзини очган эди, ерга қулаб вафот қилди.
57-дарс
إيَّاكَ مِنْ أَنْ تَتَكَلَّمَ كَذِبًا. لاَ أَسْتَطِيعُ أَنْ أَمْكُثَ فِي هَذِهِ القَريَةِ. غَاضَ مَاءُ النَّهْرِ. صَدِيقِي، اذْهَبِي بِي مَعَكُمَا إِلَى الرَّوْضَةِ. قَرأْتُ سُورَةَ الفَاتِحةِ. هُوَ يُصَلِّي الصَّلاَةَ دَائِمًا. الأَرْنَبُ حَيَوَانٌ سَرِيعُ الرَّكْضِ. اتْرُكُوا الكَسلاَنَ. لاَ تَحْقِدْ أَحَدًا. يَعِيشُ كُلُّ أَنْوَاعِ السَّمَكِ فِي الْمَاءِ فَقَطْ.