47-дарс: Тулки ва унинг ҳийласи

الثَّعْلَبُ وَمَكْرُهُ

Қироат · Чтение · 79–80-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

قَالَ بَعْضُهُمْ: كُنَّا فِي سَفَرٍ فِي أَرْضِ الْيَمَنِ. فَوَضَعْنَا الْمَائِدَةَ لِنَتَعَشَّى. وَحَضَرَتْ صَلاَةُ الْمَغْرِبِ. فَقُمْنَا لِكَي نُصَلِّىَ ثُمَّ نَتَعَشَّى. وَتَرَكْنَا الْمَائِدَةَ كَمَا هِيَ. وَكَانَتْ فِيْهَا دَجَاجَتَانِ. فَجَاءَ ثَعْلَبٌ وَأَخَذَ إِحْدَاهُمَا. فَلَمَّا صَلَّيْنَا أَسِفْنَا عَلَيْهَا. فَبَيْنَمَا نَحْنُ كَذَلِكَ، إِذْ جَاءَ الثَّعْلَبُ عَلَى مَقْرُبَةٍ مِنَّا وَفِي فَمِهِ شَيْءٌ كَأَنَّهُ الدَّجَاجَةُ

فَوَضَعَهُ. فَبَادَرْنَا إِلَيْهِ وَنَحْنُ نَحْسَبُهُ الدَّجَاجَةَ. فَجَاءَ إِلَى الأُخْرَى وَأَخَذَهَا مِنْ فَوْقِ الْخُوَانِ. وَأَخَذْنَا الَّذِي قُمْنَا لِنَأْخُذَهُ، فَإِذَا هُوَ لِيْفٌ قَدْ هَيَّأَهُ مِثْلَ الدَّجَاجَةِ. فَرَجَعْنَا وَقَدْ خَسِرْنَا الدَّجَاجَتَيْنِ بِسَبَبِ مَكْرِهِ.

Қуйидаги сўзларни араб тилига ўгиринг:

Бу қатиқ эскидир. Ҳар вақт намоз ўқи. Фарид рўза тутди. Камбағалларга ёрдам қил. Мискинларга овқат бер. Уни от деб гумон қилибман, ҳолбуки у эшак экан. Намозга шошил. Болалар овқатга келинглар. Овқат дастурхонга қўйилди. Аллоҳга итоат қилинглар. Ҳўкиз сўйдик. Бир томчи сув чанқаган кишига жуда қимматлидир.

Луғатларнинг маънолари — مَعَانِي الْمُفْرَدَات

الْيَمَنُЯман
لِنَتَعَشَّىкечки овқат ейиш учун
مَائِدَةٌ، (مَوَائِدُ)дастурхон
كَمَا هِيَқандай бўлса шундайлигича
أَسِفْنَاафсусландик
فَبَيْنَمَا نَحْنُ كَذَلِكَбиз шу ҳолда турганимизда
عَلَى مَقْرُبَةٍ مِنَّاбизга яқин жойда
بَادَرَ، يُبَادِرُ، بَادِرْ، مُبَادَرَةٌшошилмоқ, ошиқмоқ
نَحْسَبُهُ...деб ҳисобладик
خُوَانٌ، (أَخْوِنَةٌ)пешхон, стол
لِيْفٌ، (أَلْيَافٌ)ўсимлик толаси (мочалка)
هَيَّأَ، يُهَيِّئُ، هَيِّئْ، تَهَيُّؤٌуни тайёрламоқ
خَسِرْنَاқўлдан бой бердик

47-дарс — Тулки ва унинг ҳийласи

Баъзилар: "Яман ерларида сафарда бўлдик", дедилар. Кечки овқатни тановул қилиш учун дастурхонни солдик. Шом намози кирди. Сўнгра овқатланамиз, деб намоз ўқиш учун турдик. Дастурхонни шу ҳолича тарк қилдик. Унда иккита товуқ бор эди. Тулки келди ва уларни бирини олиб кетди. Намозни ўқиб бўлгач афсусландик. Биз шу ҳолатда турганимизда, яқинимизга тулки келди. Унинг оғзида товуққа ўхшаган нарса бор эди, тулки уни ерга қўйди. Биз уни товуқ, деб ўйлаб унинг олдига шошилдик. У, нариги товуқни олдига келди-да, хонтахта устидан олди. Биз наригини олиш учун турганимизда бориб қарасак у пўстлоқ, яъни мочалкага ўхшаган нарса экан, у товуққа ўхшатиб ясаган эди. Қайтганимизда, ҳийласи сабаб икки товуқни қўлдан бой бердик.

47-дарс

هَذَا الزَّبَادِي قَدِيمٌ؟ صَلِّ دَائِمًا. صَامَ فَرِيدٌ. أَكْرِمِ الْمَسَاكِينَ. أَطْعِمِ الْمَسَاكِينَ. ظَنَنْتُ أَنَّهُ فَرَسٌ، وَكَانَ حِمارًا. أَسْرِعْ إلَى الصَّلاَةِ. يَا أَيُّهَا الأَوْلاَدُ تَعَالُوا عَلَى الطَّعَامِ. وُضِعَ الطَّعَامُ عَلَى الْمَائِدَةِ. أَطِيعُوا اللهَ! ذَبَحْنَا الثَّوْرَ. قَطْرَةُ الْمَاءِ غَالِيَةٌ لِلْعَطْشَانُ.