31-дарс: Копток

الكُرَةَ

Қироат · Чтение · 54–55-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

خَرَجَ التَّلاَمِذَةُ ذَاتَ يَومٍ إِلَى سَاحَةِ الْمَدْرَسَةِ. ثُمَّ خَرَجَ الْمُعَلِّمُ بَعْدَهُمْ لِكَيْ يَلْعَبَ مَعَهُمْ. وَسَأَلَهُم قَائِلاً: بِأَيِّ لُعْبَةٍ تُرِيدُونَ أَنْ تَلْعَبُوا. فَأَجَابَهُ بَعْضُهُمْ: نَلْعَبُ بِلُعْبَةِ التُّفَّاحَةِ. وَقَالَ آخَرُونَ: لاَ، بَلْ نَلْعَبُ بِالْكُرَةِ، وَنَحْنُ أَكْثَرُ عَدَدًا مِنَ الَّذِينَ يُحِبُّونَ لُعْبَةَ التُّفَّاحَةِ. فَقَالَ الْمُعَلِّمُ: إِذَنْ نَتْبَعُ الْجَانِبَ الأَكْبَرَ وَنَلعَبُ بِالكُرَةِ. ثُمَّ وَقَفَ عَلَى مَحَلٍّ عَالٍ فِي طَرَفِ السَّاحَةِ وَأَخَذَ يَرمِي الكُرَةَ إِلَى الأَوْلاَدِ. فَمَنْ تَلَقَّاهَا بِيَدِهِ مِنْهُمْ كَانَ يَرمِيهَا إِلَيهِ أَيضًا إِلَى أَنْ يَأْخُذَهَا آخَرُ مِنْهُ. وَعِنْدَ انْقِضَاءِ وَقْتِ اللَّعِبِ دَقَّ جَرَسُ الْمَدْرَسَةِ. فَدَخَلَ التَّلاَمِذَةُ كُلُّ وَاحِدٍ إِلَى مَكَانِهِ. ثُمَّ وَقَفَ الْمُعَلِّمُ وَقَالَ لَهُمْ: اِسْمَعُوا يَا أَوْلاَدِي، أَقُصَّ عَلَيكُمْ قِصَّةً عَنْ كُرَةٍ كَبِيرَةِ عَجِيبَةٍ. فَسَكَتَ التَّلاَمِذَةُ كُلُّهُمْ وَجَلَسُوا هَادِئِينَ لاَ يَتَحَرَّكُونَ. وَعُيُونُهُمْ شَاخِصَةٌ إِلَى الْمُعَلِّمِ. فَقَالَ: تُوجَدُ كُرَةٌ كَبِيرَةٌ جِدًّا مُعَلَّقَةٌ فِي السَّمَاءِ مُزَيَّنَةٌ بِالأَعْشَابِ وَالأَزهَارِ. وَعَلَيهَا جِبَالٌ عَالِيَةٌ وَأَودِيَةٌ عَمِيْقَةٌ تَجْرِي فِيهَا الأَنْهَارُ. وَمِنَ الغَرِيبِ أَنَّهَا لاَ تَسْكُنُ دَقِيقَةً وَاحِدَةً بَلْ تَتَحَرَّكُ عَلَى الدَّوَامِ بِمَا عَلَيهَا مِنَ الأَعْشَابِ وَالأَزْهَارِ وَالْجِبَالِ وَالأَودِيَةِ وَالأَنْهَارِ. وَهَذِهِ الكُرَةُ هِيَ الأَرْضُ الَّتِي نَعِيشُ فِيهَا وَنَبنِي عَلَيهَا البُيُوتَ وَالقُرَى وَالْمُدُنَ. وَفِي غَابَاتِهَا تَسْكُنُ الوُحُوشُ وَالطُّيُورُ. اَللهُ خَلَقَ هَذِهِ الأَرْضَ وَجَعَلَهَا مَسْكَنًا لَنَا وَزَيَّنَهَا بِالْمُرُوجِ وَالأَشْجَارِ وَأَجْرَى فِيهَا الأَنْهَارَ وَجَمَعَ البِحَارَ. مَا أَعْظَمَ أَعْمَالَكَ يَا رَبُّ كُلَّهَا بِحِكْمَةٍ صَنَعْتَ.

Луғатларнинг маънолари — مَعَانِي الْمُفْرَدَات

سَاحَةٌмайдон
بِلُعْبَةِ التُّفَّاحَةِолма ўйини
نَتْبَعُэргашамиз
الْجَانِبَ الأَكْبَرَкўпчилик томонга
مَحَلٍّ عَالٍбаланд ўрин
فِي طَرَفِ السَّاحَةِмайдон томон
وَأَخَذَ يَرمِيота бошлади
فَمَنْ تَلَقَّاهَاким қўлига олса
وَعِنْدَ انْقِضَاءِтугаган пайтда
وَقَفَ، يَقِفُ، قِفْ، وُقُوفٌўрнидан турди
أَقُصَّҳикоя қилиб бераман
هَادِئِينَбешовқин, тинч турувчи
لاَ يَتَحَرَّكُونَҳаракатланмасдан
شَاخِصَةٌқаратилган, кўтарилган
مُعَلَّقَةٌмуаллақ, осилган
مُزَيَّنَةٌзийнатланган
عَالِيَةٌбаланд
وَادِي، (أَودِيَةٌ)водий
عَمِيْقَةٌчуқур
وَمِنَ الغَرِيبِажабланарлиси
لاَ تَسْكُنُтўхтамайди
عَلَى الدَّوَامِбардавом
الْمُرُوجُяйлов, ўтлоқ
جَمَعَ، يَجْمَعُ، اِجْمَعْ، جَمْعٌтўплади
مَا أَعْظَمَ أَعْمَالَكَишларинг мунча ҳам улкан
بِحِكْمَةٍ صَنَعْتَҳикмат билан яратгансан
مِشْجَبٌ، (مَشَاجِبُ)илгич
جَدْوَلٌ، (جَدَاوِلُ)сой

Қуйидаги сўзларни араб тилига ўгиринг:

Коптогинг мунча чиройли, уни қаердан олдинг? Отам бозордан сотиб олиб келди. Уйда бирга ўйнайлик. Жуда яхши бўлади. Кийимларимни илгичга илдим. Бу водий жуда чуқурдир. Ухлаб қолмасдан кеч тунгача ўтирдик. Бу жуда ажиб нарса. Бувим менга жуда чиройли ҳикоя айтиб берди. Бу дарё узундир. Аллоҳ таоло еру-осмонни яратди. Осмонни, қуёш, ой ва юлдузлар билан зийнатлади. Ерни, ўтлар, гуллар, ўрмонлар, тоғлар, сойлар, кўллар ва денгизлар билан зийнатлади. Биз бу нарсаларнинг барчасидан фойдаланамиз.

31-дарс — Копток

Бир куни ўқувчилар мактаб майдонига чиқдилар. Сўнгра улар билан ўйнаш учун муаллим ҳам чиқди. Улардан муаллим: "Қайси ўйинни ўйнашни хоҳлайсизлар?" деб сўради. Улардан баъзилари: "Олма ўйинини ўйнаймиз", деб жавоб бердилар. Бошқалари: "Йўқ, балки копток ўйинини ўйнаймиз", дедилар. Биз олма ўйинини яхши кўрадиганлардан кўпроқмиз, дедилар. Муаллим: "Ундай бўлса, биз кўпчилик тарафга эргашамиз ва копток ўйнаймиз", деди. Сўнгра майдонни четидаги баланд тарафга туриб олди ва коптокни болаларга ота бошлади. Ким коптокни қўли билан ушласа, ундан бошқаси коптокни олгунича уни қайтариб отаверар эди. Ўйин вақти тугаганда мактаб қўнғироғи чалинди. Ўқувчиларнинг ҳар бири ўз жойларига қайтишди. Сўнгра муаллим турди ва уларга: "Эй болаларим, эшитинглар! Мен сизларга ажойиб катта копток ҳақида қисса айтиб бераман", деди. Бас, ўқувчиларнинг барчаси сукут сақладилар ва ҳаракатланмасдан жим ўтирдилар. Кўзлари муаллимга қаратилган эди. Муаллим: "Осмонда жуда катта муаллақ копток бор, у ўт-ўлан ҳамда гуллар билан безатилган. Унинг устида баланд тоғлар, чуқур водийлар ва дарёлар оқизиб қўйилган. Унинг ажойиблиги шундаки, у бир дақиқа ҳам тўхтамайди, балки унда ўт-ўлан, гуллар, тоғлар, водийлар ва дарёлар билан бирга доим ҳаракатда бўлади. Ушбу шар ер курраси бўлиб, биз унда яшаймиз ва унинг устига уйлар, қишлоқлар ва шаҳарлар қурамиз. Ўрмонларида эса ваҳший ҳайвонлар ва қушлар яшайди. Аллоҳ ушбу ерни яратди ва уни бизга яшайдиган жой қилиб берди ва уни яйловлар, дарахтлар билан безатди, унда дарёларни оқизди ва денгизларни бирлаштирди. Эй Роббимиз, ишларинг нақадар улкандир, уларнинг барчасини ҳикмат билан яратдинг!

31-дарс

مَا أجْمَلَ كُرَتَكَ؟ مِنْ أَيْنَ أَخَذْتَهَا؟ اشْتَرَى أَبِي مِنَ السُّوقِ، تَعالَ نَلْعَبْ مَعًا فِي البَيْتِ. جَيِّدْ. عَلَّقْتُ ألْبِسَتِي عَلَى الْمِشْجَبِ. هَذَا الوَادِي عَمِيقٌ جِدًّا. جَلَسْنَا حَتَّى إِلَى الْمَسَاءِ بِدُونِ نَومٍ. هَذَا شَيْءٌ عَجِيبٌ. قَصَّتْ جَدَّتِي حِكَايَةً عَجِيبَةً جِدًّا. هَذِهِ الأَنْهَارُ طَوِيلَةٌ. اللهُ خَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضَ. وَزَيَّنَ السَّمَاءَ بِالشَّمْسِ، وَالقَمَرِ وَالنُّجُومِ. وَزَيَّنَ الأَرْضَ بِالأَعْشَابِ، وَالأَزْهَارِ، وَالغَابَاتِ، وَالْجِبَالِ، وَالْجَدَاوِلِ، وَالبُحَيْرَاتِ، وَالبِحَارِ. وَنَحْنُ نَسْتَفِيدُ مِنْ هَذِهِ الأَشْيَاءِ كُلِّهَا.