25-дарс: Тулки ва қарға

الغُرَابُ وَالثَّعلَبُ

Қироат · Чтение · 42–44-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

يُحكَى، أَنَّ غُرَابًا سَرَقَ قِطعَةَ لحَمٍ وَطَارَ بِها حَتَّى نَزَلَ عَلَى شَجَرَةٍ لِيَأْكُلَهَاَ. وَكَانَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ ثَعْلَبٌ. فَلَمَّا رَأَى الغُرَابَ أَرَادَ أَنْ يَأْخُذَ قِطعَةَ اللَّحْمِ مِنْهُ بِالْحِيلَةِ. فَقَالَ: إِنَّكُمْ مَعَاشِرَ الغِربَانِ صُوَرُكُمْ جَمِيلَةٌ وَأَصْوَاتُكُمْ حَسَنَةٌ وَلاَ أَعْرِفُ مِنْ بَيْنِ الطُيُورِ أَحْسَنَ مِنْكُمْ صَوتًا وَأَجْمَلَ مَنْظَرًا. وَإِنِيّ قَدِ اشتَقْتُ لِسَمَاعِ أَصْوَاتِكُمْ. فَأَرْجُو مِنْكَ أَنْ تُغَرِّدَ قَلِيلاً وَتُطْرِبَنِي بِصَوتِكَ الْجَمِيلِ وَلَكَ مِنِيّ جَزِيلُ الشُّكرِ. فَاغْتَرَّ الغُرَابُ بِذَلِكَ وَظَنَّ أَنَّهُ كَمَا وَصَفَ الثَّعْلَبُ ذُو صَوتٍ جَمِيلٍ. فَفَرِحَ فَرَحًا شَدِيدًا وَلَمْ يَمْلِكْ نَفْسَهُ حَتَّى فَتَحَ فَمَهُ وَصَاحَ. فَسَقَطَتْ قِطْعَةُ اللَّحْمِ مِنْ فَمِهِ. فَأَخَذَهَا الثَّعلَبُ وَأَكَلَهَا.

Луғатларнинг маънолари — مَعَانِي الْمُفْرَدَات

غُرَابٌ، (غِربَانٌ)қарға
طَارَ بِهاуни олиб учди
بِالْحِيلَةِҳийла билан
مَعْشَرٌ، (مَعَاشِرُ)жамоа, гуруҳ
مَنْظَرٌ، (مَنَاظِرُ)манзара, кўриниш
اِشْتَاقَ، يَشْتَاقُ، اِشْتَقْ، اِشْتِيَاقٌмуштоқ бўлмоқ
غَرَّدَ، يُغَرِّدُ، غَرِّدْ، تَغرِيدٌсайрамоқ
أَطْرَبَ، يُطْرِبُ، أطْرِبْ، إطْرَابٌХурсанд қилмоқ
جَزِيلُ الشُّكْرِкатта раҳмат
اِغْتَرَّ، يَغْتَرُّ، اِغْتَرِّ، اِغْتِرارٌалданмоқ, ғурурга кетмоқ
كَمَا وَصَفَвасф қилгандек
ذُو صَوتٍовоз соҳиби
لَمْ يَمْلِكْқурби етмади

Қуйидаги сўзларни араб тилига ўгиринг:

Булбул чиройли овози билан мени қаттиқ хурсанд қилди. Қушлар сайради. Кўзлар ёшланди. Одамларнинг сўзидан ғурурланма. Қарға учди ва дарахт устига қўнди. Унинг оғзида бир бўлак гўшт бор эди. Тулки келиб, унинг чиройли товушини мақтай бошлади. Қарға тулкининг сўзидан ғурурланиб, қичқира бошлади. Бас оғзидаги бўлак гўшт ерга тушди. Тулки уни олиб ея бошлади.

25-дарс — Тулки ва қарға

Ҳикоя қилинишича, бир қарға гўшт бўлагини ўғирлаб, уни олиб учди-да, ейиш учун учиб бир дарахтга қўнди. Дарахт остида тулки бор эди. Тулки қарғани кўриб, ундан гўшт бўлагини ҳийла билан олиб қўймоқликни хоҳлади ва: "Эй қарғалар жамоаси! Кўринишингиз гўзал ва овозларингиз ҳам яхшидир, мен қушларнинг орасида сизлардан кўра овози яхши ва кўриниши гўзалроғини билмайман. Мен овозларингизни эшитишга муштоқдирман. Бироз сайраб, гўзал овозинг билан хурсанд этишингни илтимос қиламан, мендан сенга ташаккурнинг улкани бўларди", деди. Қарға бу сўздан ғурурланди ва ўзини тулки васф қилгандек чиройли овоз эгаси деб ўйлади. У қаттиқ хурсанд бўлганидан ўзини тутиб туролмади, оғзини очиб қичқириб юборди. Гўшт бўлаги оғзидан тушиб кетди. Тулки уни олди ва еди.

25-дарс

أَطْرَبَنِي البُلْبُلُ بِصَوْتِهِ الْجَمِيلِ. غَرَّدَ الطُّيُورُ. سَالَ دَمْعُهُ. لاَ تَغْتَرَّ بِكَلاَمِ النَّاسِ. طَارَ الغُرَابُ وَنَزَلَ عَلَى شَجَرَةٍ. كَانَ فِي فَمِهِ قِطْعَةُ اللَّحْمِ. جَاءَ الثَّعْلَبُ وَأَخَذَ يَمْدَحُ صَوْتَهُ الْجَمِيلَ. اغْتَرَّ الغُرَابُ بِكَلاَمِ الثَّعْلَبِ، فَأَخَذَ يَصِيحُ. فَسَقَطَتْ قِطْعَةُ اللَّحْمِ مِنْ فَمِهِ. فَأَخَذَهَا الثَّعْلَبُ وَأَكَلَهَا.