كَانَ صَبِيٌّ فَقِيرٌ جَالِسًا فِي الطَّرِيقِ يَأْكُلُ قِطعَةَ خُبْزٍ. فَرَأى كَلْبًا نَائِمًا بَعِيدًا عَنهُ. فَدَعَاهُ وَأَبرَزَ لَهُ الْخُبزَ حَتَّى ظَنَّ الكَلبُ أَنَّهُ سَيُعْطِيهِ مِنهُ لُقمَةً. فَقَرُبَ مِنهُ لِيَتَنَاوَلَ الْخُبزَ. وَإِذَا بِالصَّبِيِّ ضَرَبَهُ بِعَصًا عَلَى رَأْسِهِ. فَفَرَّ الكَلبُ صَارِخًا مِنْ شِدَّةِ الأَلِمَ. وَكَانَ رَجُلٌ فِي ذَلِكَ الوَقتِ يَنْظُرُ مِن شُبَّاكِ بَيْتِهِ، فَرَأى كُلَّ مَا حَصَلَ. فَأَخَذَ عَصًا وَوَقَفَ بِالبَابِ وَدَعَا الصَّبِيَّ وَأَبْرَزَ لَهُ الثَّمَنَ. فَمَدَّ الصَّبِيُّ يَدَهُ لِيَأْخُذَ الثَّمَنَ. فَضَرَبَهُ الرَّجُلُ بِالعَصَا عَلَى أَصَابِعِهِ ضَرْبَةً جَعَلَتْهُ يَصرُخُ أَشَدَّ مِنْ صُرَاخِ الكَلبِ. ثُمَّ قَالَ لِلرَّجُلِ: كَيفَ تَضْرِبُنِي وَأَنَا لَمْ أَطْلُب مِنكَ شَيْئًا؟ فَأَجَابَهُ الرَّجُلُ قَائِلاً: وَكَيفَ تَضْرِبُ الكَلْبَ وَهُوَ لَمْ يَطلُبْ مِنْكَ شَيْئًا؟
Луғатларнинг маънолари — مَعَانِي الْمُفْرَدَات
| أَبْرَزَ، يُبْرِزُ، أَبْرِزْ، إبْرَازٌ | кўрсатмоқ |
| لُقْمَةٌ، (لُقَمٌ) | луқма, бўлак |
| تَنَاوَلَ، يَتَنَاوَلُ، تَنَاوَلْ، تَنَاوُلٌ | олмоқ, тановул қилмоқ |
| أَلَمٌ، (آلاَمٌ) | алам, оғриқ |
| فَرَأى كُلَّ مَا حَصَلَ | юз берган ҳодисани барчасини кўрди |
| الثَّمَنُ | нарх |
| مَدَّ، يَمُدُّ، مُدَّ، مَدٌّ | чўзди |
| دَعَا، يَدْعُو، اُدْعُ، دَعوَةٌ | чақирди |
| كَيفَ | қандай |
| مَا | шундай (мавсула маъносида) |
Қуйидаги сўзларни араб тилига ўгиринг:
Менга Муҳаммадни чақир! Ушбу мискинга битта хурмо бўлса ҳам бер. Уни тахта билан урган эдим қаттиқ бақирди. Қаттиқ йиғлади. Озор беришларинг мени бақиришга мажбур этди. Қўлингни чўз, ушбу пулни бераман. Сени чақирган эдим вақтида келмадинг. Муҳаммад: "Бугун кўп ҳаракат қилдим", деганида, ундай бўлса мукофот олар экансан, дедим.
19-дарс — Кучук
Камбағал кичик бир бола йўлда нон бўлагини еб ўтирарди. Бас у ўзидан узоқроқда ухлаб ётган бир кучукни кўрди. Уни чақириб нонни кўрсатди. Кучук бирор луқма беради, деб ўйлаб, нонни олиш учун унга яқинлашди. Боланинг олдига келганида ҳасса билан унинг бошига урди. Шунда кучук оғриқнинг аламидан бақириб қочди. Ўша вақтда бир киши уйининг деразасидан қараб турар эди. У бўлиб ўтган барча воқеъани кўрди. У қўлига ҳасса олиб, эшик тагига турди-да, болани чақириб унга пул кўрсатди. Шунда бола пулни олиш учун қўлини узатган эди, ҳалиги киши унинг бармоқларига шундай бир урдики, кучукнинг бақирганидан ҳам қаттиқроқ қичқириб юборди. Сўнгра бола у кишига: "Нимага мени уряпсиз, ахир мен сиздан ҳеч нарса талаб қилмадим-ку? деди. Шунда у киши: "Сен ҳам қандай қилиб бирор нарса талаб қилмаган кучукни урасан?" деди.
19-дарс
ادْعُوا لِي مُحَمَّدًا! اعْطِ لِهذَا الْمِسْكِينِ وَلَوْ تَمْرًا. ضَرَبْتُهُ بِالعَصَا، فَصَرَخَ صُرَاخًا شَدِيدًا. بَكَى شَدِيدًا. إيذَاءُكَ أجْبَرَنِي أَنْ أَصْرُخَ. مُدَّ يَدَكَ، سَأُعْطِيكَ الثَّمَنَ. دَعَوْتُكَ مَا جِئْتَ فِي وَقْتِ الْمُعَيَّنِ. عِنْدَمَا قَالَ مُحَمَّدٌ: "اجْتَهَدْتُ اليَوْمَ كَثِيرًا"، فَقُلْتُ لَهُ: "إِذَنْ تَنَالَ الجَائِزَةَ".