14-дарс: Тошбақа ва қуён

سُلَحْفَاةٌ وَأَرْنَبٌ

Қироат · Чтение · 24–26-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

يُحْكَى أَنَّ سُلَحْفَاةً وَأَرْنَبًا تَسَابَقَتَا مَرَّةً. وَجَعَلَتَا الْحَدَّ بَيْنَهُمَا شَجَرَةً. وَقَدِ اتَّفَقَتَا عَلَى أَنَّ مَنْ تَصِلُ إِلَى الشَّجَرَةِ قَبْلَ الأُخْرَى تَكُونُ لَهَا جَائِزَةٌ عَظِيمَةٌ تُعْطِيهَا الأُخْرَى. أَمَّا الأَرْنَبُ فَقَدِ اتَّكَلَتْ عَلَى خِفَّتِهَا فِي الْجَرْيِ فَتَوَانَتْ فِي الطَّرِيقِ وَنَامَتْ. وَأَمَّا السُلَحْفَاةُ فَلِعِلْمِهَا بِبُطْءِ حَرَكَتِهَا لَمْ تَتَوَانَ وَلَمْ تُفَرِّطْ بَلْ اسْتَمَرَّتْ فِي السَّيْرِ رُوَيْدًا رُوَيْدًا حَتَّى وَصَلَتْ إِلَى الشَّجَرَةِ. فَعِنْدَ مَا اسْتَيْقَظَتِ الأَرْنَبُ مِنْ نَوْمِها لَمْ تَجِدْهَا. فَجَرَتْ بِكُلِّ جُهْدِهَا لِتَسْبَقَ السُّلَحْفَاةَ. وَلَكِنْ خَابَ أَمَلُهَا وَذَهَبَ جَرْيُهَا وَتَعَبُهَا سُدًى. إِذْ رَأَتْ أَنَّ السُّلَحْفَاةَ قَدْ سَبَقَتْهَا وَوَصَلَتْ إِلَى الشَّجَرَةِ قَبْلَهَا. فَنَدِمَتْ عَلَى تَفْرِيطِهَا كَثِيرًا. وَاضْطُرَّتْ أَنْ تَدْفَعَ إِلَيْهَا الْجَائِزَةَ الْمُعَيَّنَةَ.

Луғатларнинг маънолари — مَعَانِي الْمُفْرَدَات

سُلَحْفَاةٌ، (سَلاَحِفُ)тошбақа
تَسَابَقَ، يَتَسَابَقُ، تَسَابَقْ، تَسَابُقٌўзаро мусобақа ўйнашди
حَدٌّ، (حُدُودٌ)чегара
اِتَّفَقَ، يَتَّفِقُ، اِتَّفِقْ، اِتِّفَاقٌкелишишди
الأُخْرَىбошқаси
اِتَّكَلَ، يَتَّكِلُ، اِتَّكِلْ، اِتِّكَالٌсуяниб, ишонди
خِفَّةٌенгиллик
تَوَانَى، يَتَوَانَى، تَوَانِ، تَوَانِيсекинаклик, ҳафсаласизлик қилмоқ
بُطْءٌимиллаганлик, секинлик
فَرَّطَ، يُفَرِّطُ، فَرِّطْ، تَفْرِيطٌкамчиликка йўл қўймоқ
اِسْتَمَرَّ، يَسْتَمِرُّ، اسْتَمِرَّ، اِسْتِمْرَارٌдавом этмоқ
رُوَيْدًاоҳиста
اِسْتَيْقَظَ، يَسْتَيقِظُ، اِسْتَيقِظْ، اِسْتِيقَاظٌуйғонмоқ
بِكُلِّ جُهْدٍбор кучи билан
سَبَقَ، يَسْبَقُ، اِسْبَقْ، سَبْقٌўзмоқ, олдинламоқ
خَيْبَةٌчиппакка чиқмоқ
أَمَلٌ، (آمَالٌ)орзу, умид
إِذْшу пайт
جَرَى، يَجْرِي، اِجْرِ، جَرْيٌюгуриш
تَعَبٌчарчоқ
سُدًىбеҳуда
نَدَمٌпушаймонлик, надомат
اِضْطَرَّ، يَضْطَرُّ، اِضْطَرَّ، اِضْطِرَارٌмажбур бўлмоқ
دَفَعَ، يَدْفَعُ، اِدْفَعْ، دَفْعٌтўламоқ

Қуйидаги сўзларни араб тилига ўгиринг:

Эй бола, дангаса бўлма! Уйқумдан эрта соат олтида уйғондим. Жим тургани учун ҳечам хафа бўлмадим. Гапиргани учун бир неча марта надомат қилдим. Унга мактуб ёзишга мажбур бўлдим. Ҳаракат қилган киши ҳеч бир вақт надомат қилмайди. Бу оғир ва мана бу енгил. Унинг умиди чиппакка чиқди. Бу ишда жуда кўп камчиликка йўл қўйдим. Бола йиғлади. Фотима ўйнади.

14-дарс — Тошбақа ва қуён

Ҳикоя қилинишича, бир гал тошбақа билан қуён ўзаро мусобақалашди. Ораларидаги чегарани дарахт қилиб белгилашди. Ким биринчи бошқасидан олдин дарахтга етиб келса, иккинчиси биринчисига улкан мукофотни топширишига келишиб олишди. Аммо қуён ўзини югуришдаги енгиллигига суяниб, йўлда ҳафсаласизлик қилди ва ухлаб қолди. Аммо тошбақа эса ҳаракатининг суст эканлигини билиб, ҳафсаласизлик ҳам қилмади, камчиликка ҳам йўл қўймади, балки югуришда оҳиста-оҳиста кетаверди, ҳатто дарахтга етиб келди. Қуён уйқусидан уйғонганида уни топмади. Тошбақадан ўзиш учун бор кучи билан югурди. Лекин орзуси пучга чиқиб, уни югургани ва чарчагани беҳудага кетди. Тошбақа ундан олдинлаб, дарахтга аввал етиб келганини кўрди. Камчиликка йўл қўйгани учун кўп надомат қилди. Белгиланган мукофотни тошбақага беришга мажбур қилинди.

14-дарс

يَا وَلَدُ، لاَ تَكُنْ كَسْلاَنًا. اِسْتَيْقَظْتُ مِنْ نَوْمِي فِي السَّاعَةِ السَّادِسَةِ بَاكِرًا. مَا حَزِنْتُ قَطُّ لِصَمْتِهِ فَنَدِمْتُ مِرَارًا لِكَلاَمِهِ. اِضْطَرَرْتُ أَنْ أَكْتُبَ إلَيهِ الْمَكْتُوبَ. الْمُجْتَهِدُ لاَ يَنْدَمُ أَبَدًا. هَذَا ثَقِيلٌ وَهَذَا خَفِيفٌ. خَابَ أَمَلُهُ: قَدْ فَرَّطْتُ كَثِيرًا فِي هَذَا الأَمْرِ. بَكَى الوَلَدُ. لَعِبَتْ فَاطِمَةُ.

15-ДАРС

Ҳасан афанди ва унинг ўғли Муҳаммад

Ҳасан афанди - эй Муҳаммад, менга сумкангни ичидаги нарсаларингни кўрсат.

Муҳаммад - ҳозир эй дадажон! Бу тош доскадир, бу бўлса тош қаламдир. Мен ҳар куни ёзув ва математика дафтарларига ёзаман.

- Яхши – сен нимага математика дафтарга ёзмайсан?

- Мен математика дафтарга ҳам ёзаман, лекин менга тош доскага ёзиш кўпроқ ёқади.

- Бунинг сабаби нама?

- Чунки мен бирор бир сўз ёки масалада хато қилсам уни ўчиришим мумкин бўлади. Мен дафтарга ёзсам ва бирор бир сўзда хато қилсам уни ўчириш яхши эмас, чунки уни артиш дафтарни кир қилади.

- Бу ёзув дафтарингми?

- Ҳа, эй отажоним! Лекин мен математика дафтарни мактабда қолдирдим.

- Сен фаолсан ва дафтаринг эса тозадир.

- Менинг синфимда жуда ифлос бир бола бор. Ҳар доим ручкасини олиб ёзганида дафтарини ва бармоқларини сиёҳ билан ифлос қилади. Ҳар доим муаллим уни койийди. Расмимни кўришни хоҳлайсизми, эй отажон. Мен бу шаклни қора қалам билан чиздим.

- Бу расм чиройлидир. Лекин бу чизиқларни ўчирғич билан тозалашинг лозим. Эй ўғлим! Китобларинг ва дафтарларингни сумкангга сол, сўнгра кийимларингни кий сен билан бирга мултьфилм кўришга борамиз. Қайтганимиздан кейин дарсларингни тайёрлайсан.