78-дарс: Таҳзиз ҳарфлари

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 296-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

حُرُوْفُ التَّحْضِيْضِ هَلاَّ وَاَلاَّ وَلَوْلاَ وَلَوْمَا لَهَا صَدْرُ الْكَلاَمِ وَيَلْزَمُهَا الْفِعْلُ لَفْظًا أَوْ تَقْرِيْراً

Таржима: Ушбу тўртта ҳарф таҳзиз-тарғиб учундир. Ва улар лафзий ё тақдирий келган феълга киради.

Шарҳ: Ушбу тўртта ҳарф агар мозий феълга кирса уни توبيخ маломат ва танбеҳ учундир. Агар мустақбалга кирса تحضيض тарғиб учун келади. Масалан هلا قمت нима учун турмадинг? Ёки هلا تقوم нима учун турмайсан. Феъл малфуз бўлади. Масалан هلا ضربت زيدا тақдири калом هلا ضربت زيدا ضربته.