حُرُوْفُ الزِّيَادَةِ اِنْ وَاَنْ وَمَا وَلاَ وَمِنْ وَالْبَاءُ وَاللاَّمُ
Таржима: Ҳуруфни ақсомларидан яна бири зиёда ҳарфларидир. Ва улар юқорида саналган еттита ҳарфдир.
Шарҳ: Бу ҳарфларнинг каломда зиёда қилганлари учун уларнинг хуруфи зиёда дейилади. Агар улар бўлмаса ҳам каломнинг маъноси дурустдир. Лекин уларнинг бир неча фойда учун зиёда қиладилар. Масалан маънавий ёки лафзий фойда. Маънавий фойда эса маънони таъкиди учун من истиғроқия ёки ما ва ليس нинг хабаридаги (با) каби. Аммо лафзий фойдаси эса лафзий зийнати ёки шеърда вазни сақланиши ҳамда сажъни чиройлилиги ва бошқаларидир.
Агар фойдасиз зиёда бўлса, фасиҳ олимлар наздида беҳуда ҳисобланади.
فَإِنْ مَعَ مَا النَّافِيَةِ وَقَلَّتْ مَعَ الْمَصْدَرِيَّةِ وَلَمَّا
Таржима: Касралик ما ان нофия билан нафийни таъкиди учун келади. Ва баъзан масдария ام билан ва баъзан لما билан ҳам зиёда қиладилар. Масалан ما ان رأيت زيد тақдири калом ما رأيت زيدا. Бу мисол ما нофиядир.
Иккинчи мисол ما масдария учун انتظرنى ما ان جلس القاضى. Модомики қози ўтирган экан мени кутгин. Бу ерда ҳам ان зоидадир.
Учинчи мисол ان لما билан келган لما ان قام زيد قمت маъноси: “Мен Зайд турган чоғда турдим”, дегинидир.
وَاَنْ مَعَ لَمَّا وَبَيْنَ لَوْ وَالْقَسَمِ وَقَلَّتْ مَعَ الْكَافِ
Таржима: Мафтуҳа ان кўпинча لما билан келади ва لو билан қасам ўртасида ҳам келади. Мисоллар: لما билан فلما ان جاء البشير – لو билан қасам орасида келган ان учун والله ان لو قام زيد قمت Аллоҳга қасамки Зайд турса мен ҳам тураман, бўлади.
وَمَا مَعَ اِذَا وَمَتَى وَاَىٍّ وَأَيْنَ وَإِنْ شَرْطًا وَبَعْضِ حُرُوْفِ الْجَرِّ وَ قَلَّتْ مَعَ الْمُضَافِ
Таржима: ما зоида ушбу اذا ва متى ва اى ва اين ва ان адовати шарт билан келади. Ва баъзан жар ҳуруфлари билан ҳам келади.
Масалан اذا билан ,اذا ما تخرج اخرج متي билан ,متى ما تذهب اذهب اين ما билан Аллоҳ таолонинг сўзидаги ,اين ما تدعو فله الأسماء الحسنى ان билан ,اين ما تجلس اما билан Аллоҳ таолонинг ان+ما=اما ترين من الشر احدا
ما зоида баъзи ҳуруф жарлар билан ҳам келади. Аллоҳ таоло فبما رحمة من الله لنت لهم. Бу ерда ما зоида (با) билан келган. مما خطيئتهم اغرقو اي من خطياتهم ёки قال عما قليل ليصبحن نادمين اي عن قليل
Аллоҳ таоло: “Оз кунда улар пушаймон бўлурлар”, деди. Мўъминун сураси, 40-оят.
Ва баъзан ما ни музоф билан зиёда қиладилар. Масалан غضبت من غير ما جرم. Бу мисолда ما калимаси музоф билан музофун илайҳи ўртасига тушган.
Иккинчи мисол ايما الأجلين яъни, ايا الأجلين эди.
وَلاَ مَعَ الْوَاوِ بَعْدَ النَّفْىِ
Таржима: Нафийдан сўнг لا ни (واو) отифа билан зиёда қиладилар. Масалан ما جاءنى زيد ولا عمرو. Бу мисолда нафий лафзда келган. Ёки غير المعصوب عليهم ولا الضالين. Бу мисолда (واو) отифа билан маънавий нафийдан кейин لا зоида қилинди.
وَبَعْدَ اَنِ الْمَصْدَرِيَّةِ
Таржима: لا калимаси أن масдариядан сўнг зиёда қилинади. Масалан Аллоҳ таоло ما منعك ان لا تسجد اذا امرتك тақдири калом ان تسجد дир.
وَقَلَّتْ قَبْلَ اُقْسِمُ شَذَّتْ مَعَ الْمُضَافِ
Таржима: لا нинг қасамдан олдин зиёда қилишади лекин бу жуда оздир.
Шарҳ: لا нинг қасамини келажак воқеъани очиқ ва равшанлигини танбеҳи учун олдидан келтиришади. Масалан Аллоҳ таоло لا اقسم بيوم القيامة ёки لا اقسم بهذا البلد ва музоф билан эса жуда ҳам оздир. Масалан: فى بير لا حور سرى وما شعر.
Маъноси: Осий мўминлар ҳалокат қудуғига тушадилар ва уни эса сезмайдилар. Маҳали шоҳид لا музоф بير билан келган.
وَمِنْ وَالْبَاءُ وَاللاَّمُ تَقَدَّمَ ذِكْرُهَا
Таржима: Ҳуруфи зоидалардан من ва الباء ва اللام бўлган уч ҳарфнинг зикри хуруфи жорда ўтди.