7-дарс: اَلْجَمْعُ عَلَى ضَرْبَيْنِ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 6–7-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْجَمْعُ عَلَى ضَرْبَيْنِ، جَمْعُ التَّكْسِيْرِ وَجَمْعُ التَّصْحِيحِ.

فَجَمْعُ التَّكْسِيْرِ: مَا تَكَسَّرَ فِيهِ نَظْمُ الوَاحِدِ، كَقَولِكَ: رِجَالٌ فِي جَمْعِ رَجُلٍ.

وَجَمْعُ التَّصْحِيحِ مَا سَلَمَ فِيْهِ نَظْمُ الوَاحِدِ، كَقَولِكَ: مُسْلِمُونَ فِي جَمْعِ مُسْلِمٍ.

ФАСЛ

Жамъ (кўплик) икки турлик бўлади.

1 “Жамъут таксийр” (синиқ кўплик).

2. “Жамъут тасҳиҳ” (соғлом кўплик).

Синиқ жамъ – бирлик кўринишидаги тартиб бузилиб, синганга айтилади.

Сўзингдаги رَجُل муфрад исмни رِجَال синиқ кўплигидир.

(Изоҳ: Муфрад исмни жамъга айлатиришда унинг боши ёки ўртасига бирор ҳарф кириб қолса ёки ундан бирор ҳарф тушиб қолса, демак у синган ҳисобланиб, уни “жамъут таксийр” (синиқ кўплик), дейилади.

Масалан: رَجُلٍ، رِجَالٌ – كِتَابٌ، كُتُبٌ каби.

Аммо сўзнинг охирига ҳарф қўшилиб, боши ва ўртасига ҳарф кириб ёки тушиб қолмаса уни “жамъут тасҳиҳ” (соғлом кўплик), дейилади.

Масалан: مُعَلِّمٌ، مُعَلِّمُونَ – مُعَلِّمَةٌ، مُعَلِّمَاتٌ каби).