يُقَالُ، مَا أَحْسَنَ رُؤوسَهُمَا، وَمَا أَعْظَمَ بُطُونَهُمَا عَلَى لَفْظِ الْجَمْعِ، وَالْمُرَادُ: رَأْسَيهُمَا وَبَطْنَيهُمَا. وَفِي القُرْآنِ: «فَقَدْ صَغَتْ قُلُوبُكُمَا أيْ قَلْبَيكُمَا». وَإِنَّمَا يَجُوزُ ذَلِكَ فِي الأَشْيَاءِ الْمُتَّصِلَةِ دُونَ الْمُنْفَصِلَةِ. فَأَمَّا فِي الْمُنْفَصِلَةِ فَإِنَّكَ تَقُولُ: مَا أَحْسَنَ فَرَسَيْهُمَا وَدَارَيْهُمَا.
ФАСЛ
مَا أَحْسَنَ رُؤوسَهُمَا، وَمَا أَعْظَمَ بُطُونَهُمَا деб жамъ лафзида айтилинади. Бундан мақсад “у икковларининг бошлари” эмас балки “у икковларининг боши”дир. Қуръони каримда: “Агар икковингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, батаҳқиқ, қалбларингиз (ҳаққа) мойил бўлур” (Таҳрим-4), бўлиб келган. Бу нарсалар (инсонга) боғланиб ва ёпишиб келган нарсаларда жоиздир аммо ажраб, бошқа бўлиб келган нарсаларда ундоқ эмас.
Энди ажраб келган нарсаларда: مَا أَحْسَنَ فَرَسَيْهُمَا وَدَارَيْهُمَا бўлиб келади.