2-дарс: Балоғат

البلاغة

Балоғат · Риторика · 6-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

والبلاغة فى اللغة الوصول والانتهاء يقال بلغ فلان مراده اذا وصل اليه وبلغ الرَّكْب المدينة اذا انتهى اليها. وتقع فى الاصطلاح وصفا للكلام والمتكلم

Балоғат луғатда етиб бориш ва ниҳоясига етишдир. «Фалончи муродига етди» — қачонки унга етса, «карвон шаҳарга етди» — қачонки унга етиб келса, дейилади. Истилоҳда эса каломнинг ва гапирувчининг сифати бўлиб келади.

(١) فبلاغة الكلام مطابقته لمقتضى الحال مع فصاحته

(1) Каломнинг балоғати — фасоҳати билан бирга ҳол тақозосига мувофиқ келишидир.

والحال ويسمى بالمقام هو الامر الحامل للمتكلم على أن يورد عبارته على صورة مخصوصة

Ҳол (уни мақом ҳам дейилади) — гапирувчини ўз иборасини муайян шаклда келтиришга ундайдиган ишдир.

والمقتضَى ويسمى الاعتبار المناسب هو الصورة المخصوصة التى تورد عليها العبارة. مثلا المدح حال يدعو لايراد العبارة على صورة الاطناب وذكاء المخاطب حال يدعو لايرادها على صورة الايجاز فكل من المدح والذكاء حال وكل من الاطناب والايجاز مقتضًى وايراد الكلام على صورة الاطناب أو الايجاز مطابقة للمقتضى

Муқтазо (уни муносиб эътибор ҳам дейилади) — ибора келтириладиган муайян шаклдир. Масалан, мадҳ иборани итноб (кенг баён) шаклида келтиришга чақирадиган ҳолдир, мухотабнинг зийраклиги эса уни ийжоз (қисқа) шаклида келтиришга чақирадиган ҳолдир. Бас, мадҳ ҳам, зийраклик ҳам ҳол; итноб ҳам, ийжоз ҳам муқтазо; каломни итноб ёки ийжоз шаклида келтириш эса муқтазога мувофиқликдир.

(٢) وبلاغة المتكلم ملَكة يقتدر بها على التعبير عن المقصود بكلام بليغ فى أى غرض كان

(2) Гапирувчининг балоғати — шундай малакаки, у билан киши ҳар қандай мақсадда ўз муродини балиғ калом билан ифода қилишга қодир бўлади.

ويعرف التنافرُ بالذوق ومخالفةُ القياس بالصرف وضعفُ التأليف والتعقيدُ اللفظىّ بالنحو والغرابةُ بكثرة الاطلاع على كلام العرب والتعقيدُ المعنوىّ بالبيان والأحوالُ ومقتضياتُها بالمعانى

Тенафур завқ билан, қиёсга хилоф бўлиш сарф билан, таълиф заифлиги ва лафзий таъқид наҳв билан, ғаробат араб каломи билан кўп танишиш орқали, маънавий таъқид баён илми билан, ҳоллар ва уларнинг тақозолари маъоний илми билан билинади.

فوجب على طالب البلاغة معرفة اللغة والصرف والنحو والمعانى والبيان مع كونه سليم الذوق كثير الاطلاع على كلام العرب

Шунинг учун балоғат толибига луғат, сарф, наҳв, маъоний ва баённи билиш, шу билан бирга соғлом завқли ва араб каломи билан кўп танишган бўлиш вожиб бўлди.