30-дарс: (2) وَالْمَصْدَرُ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 44–45-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَهُوَ الإسْمُ الَّذِي اُشْتُقَّ مِنْهُ الفِعْلُ وَهُوَ يَعْمَلُ عَمَلَ فِعْلِهِ إِذَا كَانَ مُنَوَّنًا نَحْوُ: عَجِبْتُ مِنْ ضَرْبٍ زَيْدٌ عَمْرًا.

وَمُضَافًا إِلَى الفَاعِلِ وَيُتْرَكُ الْمَفْعُولُ مَنْصُوبًا، نَحْوُ: عَجِبْتُ مِنْ دَقِّ القَصَّارِ الثَّوبَ.

وَقَدْ يُضَافُ إِلَى الْمَفْعُولِ وَيُتْرَكُ الفَاعِلُ مَرْفُوعًا نَحْوُ: عَجِبْتُ مِنْ ضَرْبِ اللِّصِّ الْجَلاَّدُ.

2-МАСДАР

Ундан феъл чиқариб олинадиган исмга масдар дейилади. Агар у танвинли бўлса ўз феълининг амалини қилади. Масалан:

عَجِبْتُ مِنْ ضَرْبٍ زَيْدٌ عَمْرًا

Маъноси: Зайд Амрни урганидан ажабландим.

– Фоилга музоф бўлса ҳам ўз феълининг амалини қилади. Мафъули эса насб ҳолида тарк қилинади. Масалан:

عَجِبْتُ مِنْ دَقِّ القَصَّارِ الثَّوبَ

Маъноси: Газлама бўёвчининг кийимни шиббалашидан ажабландим.

– Гоҳида мафъулга музоф бўлади. Шунда фоил рафъ ҳолатида тарк қилинади. Масалан:

عَجِبْتُ مِنْ ضَرْبِ اللِّصِّ الْجَلاَّدُ

Маъноси: Жаллод ўғрини уришидан ажабландим.