3-дарс: (2) وَمِنْ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 8–9-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

1) لاِبْتِدَاءِ الغَايَةِ فِي الْمَكَانِ نَحْوُ: سِرْتُ مِنَ البَصْرَةِ إِلَى الكُوفَةِ

2) أَوْ فِي الزَّمَانِ نَحْوُ: صُمْتُ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ إِلَى السَّبْتِ.

3) وَللتَّبْعِيضِ، نَحْوُ: أَخَذْتُ مِنَ الْمَالِ.

4) وَللتَّبْيِينِ، نَحْوُ: قَوْلِهِ تَعَالَى: فَاجْتَنِبُوا الرِّجْسَ مِنَ الأَوْثَانِ.

5) وَزَائِدَةٌ، نَحْوُ: مَا جَاءَنِي مِنْ أَحَدٍ.

Бақара-195. Ушбу ўринда наҳв фани уламолари “бо” ҳарфини зиёда деб айтишларига муфассир уламолар эътироз билдиришади. Ушбу эътироз ўринлидир. Зеро Қуръони каримда ҳеч қандай ортиқчалик йўқдир. Агар шу ояти каримадаги “бо” ҳарфини олиб ўқилса сиёқда, маънода, фасоҳатда, қироатда, зийнатда ва яна биз билмаган бошқа кўп жиҳатларда камчилик кўзга ташланади. Шунинг учун зиёда дейиш ўрнига “бо” ҳарфига маъно айтилмайди, дейишлик афзалдир. Валлоҳу Аълам.

“ مِنْ ” ҳарфи

(беш хил маънода келади);

1. Мақсаднинг бошланиш маконини билдириш учун келади. Масалан:

سِرْتُ مِنَ البَصْرَةِ إِلَى الكُوفَةِ

Маъноси: Басрадан Кўфагача сайр қилдим.

2. Мақсаднинг бошланиш замонини билдириш учун келади. Масалан:

صُمْتُ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ إِلَى السَّبْتِ

Маъноси: Жума кунидан шанбагача рўза тутдим.

3. Баъзи, маъносида келади. Масалан:

أَخَذْتُ مِنَ الْمَالِ

Маъноси: Молдан олдим.

4. Баён учун келади. Масалан Аллоҳ таолонинг сўзидаги:

فَاجْتَنِبُوا الرِّجْسَ مِنَ الأَوْثَانِ

Маъноси: “...бас, бутлардан иборат ифлосликдан йироқ бўлинг...”.

5. Зоида бўлиб келади. (Яъни унга маъно айтилмайди) Масалан:

مَا جَاءَنِي مِنْ أَحَدٍ

Маъноси: Менинг олдимга ҳеч ким келмади.

Ҳаж-30.