20-дарс: النَّوْعُ الْخَامِسُ حُرُوفٌ تَنْصِبُ الفِعْلَ الْمُضَارِعَ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 23–25-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَهِيَ أَربَعَةُ أَحْرُفٍ:

1) أَنْ للإسْتِقْبَالِ نَحْوُ: أُحِبُّ أَنْ تَقُومَ.

2) وَلَنْ لِتَأْكِيدِ نَفْيِ الْمُسْتَقْبَلِ، نَحْوُ: لَنْ أَبْرَحَ الأَرْضَ حَتَّى يَأْذنَ لِي أَبِي.

3) وَكَي للتَعْلِيلِ وَمَا قَبْلَهَا سَبَبٌ لِمَا بَعْدَهَا، نَحْوُ: أَسْلَمْتُ كَيْ أَدْخُلَ الْجَنَّةَ.

4) وَإِذَنْ للجَوَابِ وَالْجَزَاءِ، كَقَوْلِكَ: إِذَنْ أُكْرِمَكَ لِمَنْ قَالَ أَنَا آتِيكَ. فَقَدْ أَجَبْتَ بِهَذَا الكَلاَمِ وَصَيَّرتَ إكْرَامَكَ جَزَاءً لإتْيَانِهِ.

( يَا طَالِعَ الْجَبَل )

Нидо ҳарфлари фақат ушбу учта мисол кўринишидагина ўзидан кейинги исмни насб қилади. Биринчиси накра исмни, иккинчиси музофни, учинчисида шибҳи музофни насб қилмоқда. Учунчи мисолнинг асли

Ушбу уч мисолдан бошқа ўринларда нидо ҳарфлари насб қилишмайди.

БЕШИНЧИ ТУР МУЗОРЕЪ ФЕЪЛИНИ НАСБ

ЎҚИТАДИГАН ҲАРФЛАР

Улар тўрттадир.

1. “ أنْ ” келаси замон учун келади. Масалан:

أُحِبُّ أَنْ تَقُومَ

Маъноси: Сени турмоқлигингни яхши кўраман.

2. “ لَنْ ” келаси замоннинг инкорини таъкидлаш учун келади. Масалан:

لَنْ أَبْرَحَ الأَرْضَ حَتَّى يَأْذنَ لِي أَبِي

Маъноси: “Мен токи отам менга изн бермагунча бу ердан қимирламасман”.

3. “ كَي ” сабаб учун келади. Ўзидан олдинги нарса ўзидан кейингига сабаб бўлади. Масалан:

أَسْلَمْتُ كَيْ أَدْخُلَ الْجَنَّةَ

Маъноси: Жаннатга кириш учун мусулмон бўлдим.

4. “ إِذَنْ ” жавоб ва мукофот қайтариш учун келади. Масалан:

إِذَنْ أُكْرِمَكَ لِمَنْ قَالَ أَنَا آتِيكَ

Сени олдингга бораман, деб айтган кишига, ундай бўлса сени ҳурмат қиламан, деб айтганинг каби.

Батаҳқиқ, сен бу сўзга жавоб бердинг ва бу ҳурмат қилишингни унинг келиши учун мукофотга айлантирдинг.

(Изоҳ: Ёзиши أَنْ يَكْتُبَ – (أنْ – моқ, ш, - иш)

Ҳеч ёрдам бермайди لَنْ يَنْصُرَ – (لَنْ – ҳеч, эмас)

Ёзиши учун كَيْ يَكْتُبَ – (كَيْ – учун)

Юсуф-80.

Ундай бўлса ёрдам беради إذَنْ يَنْصُرَ – (إذَنْ ундай бўлса).

أَنْ баъзи бир ўринларда ўзи маҳзуф бўлиб ҳам феъли музореъни насбли қилади.

حَضَرْتُ لأَسْمَعَ، لاَ تَنْهَ عَنْ خُلُقٍ وَتَأْتِيَ مِثْلَهُ، اِصْبِرْ حَتَّي أَرْجِعَ إِلَيْكَ. اِجْتَهِدْ فَتَنَالَ الْجَائِزَةَ.

Булар аслида:

حَضَرْتُ لأَنْ أَسْمَعَ، لاَ تَنْهَ عَنْ خُلُقٍ وَأَنْ تَأْتِيَ مِثْلَهُ، اِصْبِرْ حَتَّي أَنْ أَرْجِعَ إِلَيْكَ. اِجْتَهِدْ فَأَنْ تَنَالَ الْجَائِزَةَ.)