1) لإِبْتِدَاءِ الغَايَةِ فِي الزَّمَانِ الْمَاضِي نَحْوُ: مَا رَأَيْتُهُ مُذْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ وَمُنْذُ يَوْمِ الْجُمُعَةِ.
2) وَبِمَعْنَى جَمِيعِ الْمُدَّةِ فَيَلِيهُمَا المَقْصُودُ بِالعَدَدِ نَحْوُ: مَا رَأَيْتُهُ مُذْ ثَلاَثَةِ أَيَّامٍ وَمُنْذُ ثَلاَثَةِ أَيَّامٍ.
Биринчи мисолда, ўқ камондан узоқлашди ва овга ўтди. Иккинчи мисолда илм бир шахсдан иккинчи шахсга ўтди, лекин биринчи шахсдан узоқлашмади, балки илм унда ҳам қолди. Учинчи мисолда қарз биринчи шахсдан узоқлашди ва шу билан бирга унинг ўзида қолмади. Шуларни ифодалаш учун учта мисол келтирилди.
Юқорида ишора қилганимиздек, бу ерда “коф” ҳарфи зиёда эмас, балки унга маъно айтилмайди.
Шўро-11.
“ مُذْ ” ва “ مُنْذُ ” ҳарфлари;
(бу икки ҳарфнинг маъноси бир хил бўлиб, бир-бирининг
ўрнига келаверади)
1. Ўтган замондаги мақсадни бошлаш учун келади. Масалан:
مَا رَأَيْتُهُ مُذْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ وَمُنْذُ يَوْمِ الْجُمُعَةِ
Маъноси: Жума кунидан бери уни кўрмадим.
2. Жами муддат маъносида бўлса, қасд қилинган адад бу иккисига қўшилиб келади. Масалан:
مَا رَأَيْتُهُ مُذْ ثَلاَثَةِ أَيَّامٍ وَمُنْذُ ثَلاَثَةِ أَيَّامٍ
Маъноси: Уч кундан бери уни кўрмадим.