Абдулқоҳир ал-Журжоний
(400-471-ҳ, 1010-1078-м)
Араб тилининг шайхи, балоғат илми асосчиси, наҳв ва балоғат илмида машҳур бўлган, шофеъий фиқҳ мазҳабидаги, Ашъарий ақидаси йўналишидаги, асли форс ўғлони бўлган, Абу Бакр куняси билан машҳур Абдулқоҳир ибн Абдурроҳман ал-Журжоний ҳазратлари 400-ҳижрий санада, Табристоннинг яқинидаги, Каспий денгиз атрофидаги Журжон шаҳрида дунёга келганлар.
Балоғат илмининг “илмул маъоний” бўлимида биринчи бўлиб китоб таълиф этган зот. Асли бу кишидан олдин балоғат илмида Жоҳиз ибн Дурайд ва Қудома ибн Жаъфарлар ҳам асар ёзишган. Лекин улар бобларга қоидалар қўйишмаган. Бу ишни Абдулқоҳир ҳазратлари охирига етказганлар.
Бу соҳадаги энг машҳури “Далоилул эъжоз” ва “Асрорул балоға” китоблари бўлиб, булар балоғат илмидаги хусусий ва умумий қоида асосларидир.
Наҳвни Абу Алий Форсий синглисининг ўғли Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳасаннинг ўзидан таълим олиб, бошқа кишидан таълим олмадилар. Чунки у зот ўз шаҳарларидан бошқа шаҳарга сафар қилмаганлар. Бу кишидан Алий ибн Абу Зайд ал-Фасийҳий таълим олди.
Таълиф этган китоблари;
1. “Ал-Муғний фий шарҳил ийзоҳ”. (ўттиз мужаллад)
2. “Ал-Муқтасид”.
3. “Эъжозул Қуръон ал-Кабийр вас Соғийр”.
4. “Ал-Жумал фин наҳви”.
5. “Ал-Авомилул мияҳ” (мазкур китоб).
6. “Ал-Умда фит тасрийф”.
7. “Далоилул эъжоз”.
8. “Асрорул балаға”.
9. “Мухтарул ихтиёр фий фаваиди миъйорин низар”.
10. “Фотиҳа ва Бақара тафсири” (1-мужаллад).
11. “Ар-Рисалатуш шофия”
Шайх Абдулқоҳир Журжоний ҳазратлари 1078-милодий, 471-ҳижрий санада Журжон шаҳрида вафот этдилар.
Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин!
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Инсонни яратиб, унга баённи таълим берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”, деб, инсониятни яхшиликка ундаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин! Илоҳий таълимотларни барча халқларга етказишда моллари-ю, жонларини фидо қилган саҳобалардан, уларнинг шогирдлари тобеъинлардан ва қиёматга қадар яхшиликда уларга эргашганлардан Аллоҳ таолонинг ўзи рози бўлсин!
Наҳв фани араб тилининг грамматикаси бўлиб, уни ўрганмасдан араб тилида нозил қилинган Қуръон оятларини ўрганиш мушкулдир. Тарихда илк бор наҳв фанига хазрати Алий розияллоҳу анҳу асос солганлар. У киши Абул Асвад ад-Дуалийга Қуръони Каримни тўғри ўқиш ва тушунишга кўмаклашадиган қоидалар тузишни буюрадилар. Шу асосда наҳв илми пайдо бўлади. Биз ўрганмоқчи бўлган қўлимиздаги ушбу китоб ҳам наҳв фанидаги ажойиб китоблардан бири саналади. Муаллиф Абдулқоҳир Журжоний ҳазратларининг ўзлари балоғат илми мутахассиси бўлганлар. Наҳв қоидаларига мисоллар келтиришда бу хусусият яққол кўзга ташланади. Қайси ўринда иккита ёки учта мисол келтирилган бўлса, бу бежиз эмасдир. Бунга таржима давомида ишора қилиб ўтамиз. Яна бу китоб асри саодатга яқин даврда ёзилган китоблар сирасидандир. Бунинг файзи ва баракотини ҳар бир ихлосли ўқувчи иншааллоҳ ҳис қилади.
Аслида наҳв фанини ўрганиш зарурий эмас. Чунки бу илм асос эмас, балки воситадир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ўрганиб уларга амал қилиш эса зарурийдир. “Асосга олиб борувчи воситалар ҳам асоснинг ҳукмини олади”, деган қоидага кўра бу илмни ҳам ўрганиш, Қуръони каримни тушуниш учун, ҳадиси шарифларни ўрганиб уларга амал қилиш учун зарарий мақомга кўтарилади.
Ушбу китобнинг таржимасига ҳаракат қилган, ҳисса қўшган ва далолат қилганларга Аллоҳ таоло икки дунё саодатини ато қилсин! Камчилик ва хатоларни авф қалами ила тўғриганларга Аллоҳ таолонинг мағфиратини тилаймиз. Манфаат топганлар эса дуоларида ёдга олишларини умид қилиб қоламиз.
Мақтовга лойиқ Зот Аллоҳ таолодир. Хатосиз энг тўғри китоб Қуръони каримдир. Саодатга элтувчи энг тўғри йўл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидир. Агар Аллоҳ ҳидоят қилса, адаштиргувчи йўқ, мабодо адаштириб қўйса, ҳидоят қилувчи йўқ!
Аброр Мухтор Алий ал-Ҳанафий
بسم الله الرحمن الرحيم
العَوَامِلُ فِي النَّحْوِ عَلَى مَا أَلَّفَهُ الشَّيْخُ الإِمَامُ الفَاضِلُ عَبْدُ القَاهِرِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الْجُرْجَانِيِّ (سَقَى اللهُ ثَرَاهُ، وَجَعَلَ الْجَنَّةَ مَثْوَاهُ) مِائَةُ عَامِلٍ
مِنْهَا لَفْظِيَّةٌ، وَمِنْهَا مَعْنَوِيَّةٌ.
فَاللَّفْظِيَّةُ: مِنْهَا عَلَى ضَرْبَيْنِ: سَمَاعِيَّةٌ، وَقِيَاسِيَّةٌ.
فَالسَّمَاعِيَّةُ: مِنْهَا أَحَدٌ وَتِسْعُونَ عَامِلاً.
وَالقِيَاسِيَّةُ: مِنْهَا سَبْعَةُ عَوَامِلَ.
وَالْمَعْنَوِيَّةُ: مِنْهَا عَدَدَانِ.
Наҳв фанидаги омиллар, шайх, фазилатли имом Абдулқоҳир ибн Абдурраҳмон Журжоний (Аллоҳ у зотнинг ётган жойларини Ўз раҳмати ила сероб қилсин, жаннатни эса борар жойлари қилсин!) таълиф этганларига кўра юз омилдир. Улардан “Лафзий” ва “Маънавий”лари бўлиб, “Лафзий” омил икки қисмдир:
1. “Самоъий”.
2. “Қиёсий”.
– “Самоъий” 91 та омилдир.
– “Қиёсий” 7 та омилдир.
– “Маънавий” 2 та омилдир.
وَيُتَنَوَّعُ السَّمَاعِيَّةُ مِنْهَا عَلَى ثَلاَثَةَ عَشَرَ نَوْعًا.
Омил луғатда амал қилдирувчи маъносида бўлиб, наҳв фани истилоҳида эса калиманинг охирини ўзгаришига сабаб бўлувчиларга омиллар, дейилади.
Аслида омиллар юзтадан кўпдир. Шайх Абдулқоҳир ибн Абдурраҳмон Журжоний ҳазратлари наҳв фанини ўрганувчиларга зарур бўлган ушбу юзта омилни тўплаганлар.
Лафзий омиллар деб калималарнинг охирини ўзгартиришда лафзан иштирок этган омилларга айтилади.
Калималарнинг охири маъно жиҳатидан бир-бирига суянишлик орқали ўзгарса буларни маънавий омиллар дейилади.
Самоъий омиллар деб, араблар ўз лафзларида ҳеч қандай қоидага асосланмай ишлатиб келишадиган омилларга айтилади.
Қиёсий омиллар деб, калиманинг охирини қиёсий жиҳатдан ўзгартирган омилларга айтилади.
УЛАРДАН “САМОЪИЙ” ОМИЛЛАР ЎН УЧ ТУРГА