Араб алифбосида жами 28 та ҳарф бор. Уларнинг барчаси ундош ҳарфлардир. Араб ёзувида катта ва кичик ҳарфлар бўлмайди. Алифбо ҳарфлари ёзувда ўзаро уланиши ёки уланмаслиги билан фарқланади. Алифбо ҳарфлари ёзувда бошқаларига уланиши ва уланмаслиги жиҳатидан фарқланиб, иккига бўлинади:
1. Тўрт кўринишли ҳарфлар (22 та).
2. Икки кўринишли ҳарфлар (6 та).
Алифбодаги 6 та ҳарф икки кўринишли бўлиб, улар: ا د ذ ر ز و ҳарфларидир.
Қолган 22 та ҳарф эса, тўрт кўринишли ҳарфлардир. Араб ёзуви ўнг томондан чапга қараб ёзилади ва ўқилади. Сўзларда бўғин кўчирилмайди.
1-машқ. Талаффуз қилинг.
الْحُرُوفُ الْمَضْمُومَةُ
أُ بُ تُ ثُ جُ حُ خُ دُ ذُ رُ زُ سُ شُ صُ
ضُ طُ ظُ عُ غُ فُ قُ كُ لُ مُ نُ وُ هُ يُ
الْحُرُوفُ الْمَفْتُوحَةُ
أَ بَ تَ ثَ جَ حَ خَ دَ ذَ رَ زَ سَ شَ صَ
ضَ طَ ظَ عَ غَ فَ قَ كَ لَ مَ نَ وَ هَ يَ
الْحُرُوفُ الْمَكْسُورَةُ
إِ بِ تِ ثِ جِ حِ خِ دِ ذِ رِ زِ سِ شِ صِ
ضِ طِ ظِ عِ غِ فِ قِ كِ لِ مِ نِ وِ هِ ي