17-дарс: Ҳаун

ح

Китобат ва имло · Письмо · 25–27-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

(Ҳаун) – араб алифбосининг олтинчи ҳарфи бўлиб, ўзбек тилида унинг ўхшаши йўқ.

Махражи – халқум ўртаси. Жарангсиз ундош ҳамда сирғалувчи ва шовқинли.

(Ҳа) ح ҳарфи ёзувда ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга қўл беради. Бу ҳарф ҳам (Жим) ج каби алоҳида ёки сўзнинг охирида ёзилганда пастки қисми сатр чизиғи тагига туширилиб ёзилади.

(Ҳа) ح ҳарфи тўрт хил кўринишли бўлади.

алоҳидаохириўртабоши
حـحـحـحـ
حُوتٌкит
نَحْلَةٌасалари
رُمْحٌнайза
مِصْبَاحٌқандил, чироқ

Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:

حَبْلٌарқон
حَجَرٌтош
حَدِيدٌтемир
حِذَاءٌпойабзал
حَقِيبَةٌчемадон

1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.

2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.

3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.

4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг: