(Алифун) – араб алифбосининг биринчи ҳарфи бўлиб, бу ҳарфнинг ёзувдаги вазифаси, унинг олдидаги, устидаги ёки остидаги белги ва ҳаракатларга боғлиқ бўлади.
Алиф ҳамза ء ёки мадга ~ га таянч бўлиши мумкин. Ўзи алоҳида бир товушни билдирмайди.
Алиф “а” ҳарфи икки кўринишлидир. Ёзувда (Алиф) ўзидан кейинги ҳарфга бирикмай, яъни уланмасдан ёзилади, лекин ўзидан аввалги ҳарфга уланиши мумкин.
| алоҳида | охири |
| ا | ـا |
| أَسَدٌ | арслон, шер |
| كِتَابٌ | китоб |
| عَصًا | хасса |
| رُوَيدًا | аста-секин |
Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:
| أُذُنٌ | қулоқ |
| أَرْضٌ | ер |
| إِبْرَةٌ | нина |
| اِبْنٌ | ўғил |
| آجُرٌّ | ғишт |
1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.
2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.